Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши 7-Хоразм сайлов округидан сайланган депутат М.Уразов Янгибозор тумани Навбаҳор маҳалласи фуқаролар йиғини раиси З.Сапаев, ҳоким ёрдамчиси А.Балтабаевлар иштирокида аҳоли билан ҳисобот учрашуви ўтказилди.
31-01-2023, 09:58 Chop etish

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши 7-Хоразм сайлов округидан сайланган депутат М.Уразов Янгибозор тумани Навбаҳор маҳалласи фуқаролар йиғини раиси З.Сапаев, ҳоким ёрдамчиси А.Балтабаевлар иштирокида аҳоли билан ҳисобот учрашуви ўтказилди. Ҳисобот учрашувида 2022 йилда маҳаллада амалга оширилган ишлар ва 2023 йилда махаллада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида аҳолига ҳисобот берилди. Йиғилиш давомида аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Муаммоларни ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли корхона ва ташкилотларга мурожаат қилиниши белгилаб олинди. Шунингдек маҳаллада куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ис газидан захарланиш , аҳолининг маҳаллий ер ва мол-мулк солиқларини ўз вақтида тўлаш, фуқароларга тегишли нотурар ва тураржойларни хусусийлаштириш янгидан кичик бизнес субъектлари ташкил қилиш, томорқадан ва ижарага олинган ерлардан унумли фойдаланиш, хонадон ва маҳаллаларни  ободонлаштириш ва юқоридаги масалалар бўйича қўни-қўшни, ака-ука қариндошларини огоҳлантириш  бўйича тарғибот ташвиқот ишлари олиб  борилди.