Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИБОЗОР ТУМАН  КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
28-02-2024, 11:24 Chop etish

Сессияда депутатлар, фермерлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Сессияга   халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши раиси,  туман ҳокими Р.Жуманиязов раислик қилди. 

Сессия кун тартибида Янгибозор туманини ишсизлик ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда секторлар раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимини тубдан такомилаштириш чора-тадбирлари, шунингдек
 ишсиз ёшларга ер майдонларини ажратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури  тўғрисидаги қатор масалалар кўриб чиқилди. 

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини билдирдилар ва  қарор қабул қилинди.