Voqealar taqvimi
«    Июнь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
31-05-2024, 10:05 Chop etish

Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишида туманни ишсизлик,  «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жорий этишда сектор раҳбарларитомонидан «маҳаллабай» ва «хонадонбай» ишлаш бўйича 2024 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлари эшитилди. 

Ҳар бир сектор раҳбарининг жорий йил якунига қадар аҳоли бандлигини таъминлаш  дастурлари тақдимот қилинди.

Шунингдек, танқидий руҳда ўтказилган ушбу йиғилишда тумандаги коммунал соҳа (электр таъминоти, газ, ичимлик суви, йўл)ташкилотлари раҳбарларининг  ҳисоботлари эшитилиб, аҳоли муаммолари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
Сессия йиғилишида электр, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва тупроқ йўлларни шағаллаштириш юзасидан ушбу ташкилотларнинг жорий йил якунига қадар ҳар бир маҳалла кесимида режа-жадваллари муҳокама қилинди ва тасдиқланди.

Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.