Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Матбуот анжумани ўтказилди
17-05-2021, 10:50 Chop etish



Халқ депутатлари туман Кенгаш котибиятининг жорий йилга белгиланган қатор вазифалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида Халқ депутатлари  туман Кенгаши котибияти мудири А.Матяқубова, туман кенгаши депутатлари, ОАВ вакиллари иштирок қилди.




Таъкидланганидек, маҳаллий даражада самарали фаолият юритувчи депутатлик корпусини шакллантириш ҳудудларни ривожлантиришнинг муҳим омили бўлиб, маҳаллий вакиллик ҳокимияти органларининг социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлардаги иштироки ва ролини мустаҳкамлашга, халқ депутатлари томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан депутатлик назоратини ўрнатишга хизмат қилади. Шу жиҳатдан анжуманда маҳаллий ижро қилувчи ҳокимият органлар ҳисоботини эшитиш,  фаолиятига танқидий - таҳлилий ёндошиб, олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш борасида, шунингдек, доимий комиссиялар фаолиятини ривожлантириш, ўтказиладиган сессия кун тартибидаги масалаларни доимий комиссияларда кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилиши муҳокама қилинди.  Матбуот анжуманида Кенгашнинг жорий йилга режалаштирилган бошқа ишлари ҳақида ҳам маълумот берилди, журналистлар барча саволларига батафсил жавоб олдилар.


Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати