Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига 18-Ибн-Сино сайлов округидан сайланган депутат Нурметов Ўткир Базарбаевичнинг Янгибозор тумани Ифтихор маҳалласидаги аҳоли билан ўтказгн сайёр қабул ва тарғибот тадбири юзасидн МАЪЛУМОТ.
23-10-2021, 09:57 Chop etish

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига 18-Ибн-Сино сайлов округидан сайланган депутат Нурметов Ўткир Базарбаевичнинг Янгибозор тумани Ифтихор маҳалласидаги аҳоли билан ўтказгн сайёр қабул ва тарғибот тадбири юзасидн

 МАЪЛУМОТ.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги СҚ-359-IV-сонли қарори ижроси юзасидан 2021 йил 20 октябрь куни 18-Ибн-Сино сайлов округидан сайланган депутат Нурметов Ўткир Базарбаевич Янгибозор тумани Ифтихор маҳалласидаги аҳоли билан сайёр қабул ва тарғибот тадбири ўтказди. Сайёр қабул давомида аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Қабул давомида мутасадди раҳбарлар ҳам иштирок этдилар. Ушбу муаммоларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, қолганларини ҳал қилиш учун масъул ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилди.

Янгибозор тумани Ифтихор маҳалласида яшовчи фуқаро Каримова Барчиной боласининг сурункали касали борлиги, шу сабабдан туман тиббиёт бирлашмасидан ногиронлик гуруҳига рўйхатга олишда амалий ёрдам беришини сўраб мурожаат қилди.

Гурлан кўчасида яшовчи Искандарова Нигора ва Ядгаров Эркинлар кўчаси электор тоқ қувват пастлигини айтиб, муаммони ҳал қилиш юзасидан амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

18-Ибн-Сино сайлов округидан сайланган депутат Нурметов Ўткир Базарбаевич Ифтихор маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари билан учрашиб аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиб, шу масала юзасидан маслаҳатлашиб олдилар. 

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши депутати У.Нурметов Ўзбекистон Республикаси Президенти Сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асосларини сайёр қабул давомида тарғиб қилмоқда. Фуқароларга ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан тўғри фойдаланиб, 24 октябрь куни сайловда фаол иштирок қилиб, муносиб номзодга овоз бериши зарурлиги тушунтирилди.

Халқ депутатлари Янгибозор 

тумани Кенгаши котибият мудири:                          А.Матякубова.