Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига 20-Олтинкўл сайлов округидан сайланган депутат Садуллаева Мунаввар Ражабовнанинг Янгибозор тумани Олтинкўл маҳалласидаги аҳоли билан сайёр қабул ва тарғибот тадбири тўғрисида МАЪЛУМОТ.
23-10-2021, 10:00 Chop etish

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига 20-Олтинкўл сайлов округидан сайланган депутат Садуллаева Мунаввар Ражабовнанинг Янгибозор тумани Олтинкўл маҳалласидаги аҳоли билан сайёр қабул ва тарғибот тадбири тўғрисида

 МАЪЛУМОТ.

2021 йил 19 октябь куни 20-Олтинкўл сайлов округидан сайланган депутат Садуллаева Мунаввар Янгибозор тумани Олтинкўл маҳалласидаги аҳоли билан сайёр қабул ва тарғибот тадбири ўтказди. Сайёр қабул давомида аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Қабул давомида мутасадди раҳбарлар ҳам иштирок этдилар. Ушбу муаммоларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, қолганларини ҳал қилиш учун масъул ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилди.

Янгибозор тумани Олтинкўл маҳалласидаги газдан узилган ҳудудларда яшовчи фуқаролар томонидан газдан узилган ҳудудларни қайтадан кориб чиқишини сўраб мурожаат қилдилар. Олтинкўл кўчасининг битта тарафида газ билан таъминланиб,  яна бир тарафи газдан узиб қўйилганлигини, бу эса аҳоли ўртасида норозилик туғдираётганлиги айтилди. Ушбу мурожаат юзасидан Янгибозор туман газ таъминоти бўлими раҳбари Рахимов Юсуфга депутатлик сўрови чиқарилди.

Олтинкўл маҳалласида сайёр қабулга келолмаган фуқароларнинг уйига бориб муаммолари ўрганилди. Олтинкўл маҳалласида яшовчи Уразбаев Тўли ва турмуш ўртоғи Уразбаева Назираларнинг  холидан хабар олинди ва тиббий ёрдам кўрсатилди. 

20-Олтинкўл сайлов округидан сайланган депутат Садуллаева Мунаввар Олтинкўл маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари билан учрашиб аҳолини қйнаётган муаммоларни ўрганиб, шу масала юзасидан маслаҳатлашиб олдилар. 

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши депутати М. Садуллаева Ўзбекистон Республикаси Президенти Сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асосларини маҳаллаларда, хонадонларда   уйма уй юриб тарғиб қилмоқда. Фуқароларга ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан тўғри фойдаланиб, 24 октябрь куни сайловда фаол иштирок қилиб, муносиб номзодга овоз бериши зарурлиги тушунтирилди.

Халқ депутатлари Янгибозор 

тумани Кенгаши котибият мудири:                          А.Матякубова.