Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига 22-Чўболончи сайлов округидан сайланган депутат Холмуратов Қудратнинг Янгибозор тумани Чўболончи маҳалласидаги аҳоли билан ўтказган сайёр қабул ва тарғибот тадбири юзасидан МАЪЛУМОТ.
26-10-2021, 09:40 Chop etish

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига 22-Чўболончи сайлов округидан сайланган депутат Холмуратов Қудратнинг Янгибозор тумани Чўболончи маҳалласидаги аҳоли билан ўтказган сайёр қабул ва тарғибот тадбири юзасидан

 МАЪЛУМОТ.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил          31 июлдаги СҚ-359-IV-сонли қарори ижроси юзасидан 2021 йил 25 октябрь куни 22-Чўболончи сайлов округидан сайланган депутат Холмуратов Янгибозор тумани Чўболончи маҳалласидаги аҳоли билан сайёр қабул ва тарғибот тадбири ўтказди. Сайёр қабул давомида аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Қабул давомида мутасадди раҳбарлар ҳам иштирок этдилар. Ушбу муаммолардан баъзилари жойида ҳал қилинди, қолган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборилди.

Чўболончи маҳалласида Оқ-йўл кўчси 14-уйда яшовчи Янгибаева Зебо 8-сон МТТнинг атрофидаги деворлар таъмирталаб аҳволга келиб қолгнлиги, боғча ҳудудига дайди итлар бемалол кириши мумкинлиги, болалар бемалол кўчага чиқиб кетиши мумкинлиги, очиқ ҳолда турган канализация эса болалар ҳаётига хавф туғдириши мумкинлигини билдирди.

Чўболончи маҳалласи Қаноатли кўчасида яшовчи Матниязов Расулбек Ucell, mobiuz мобил тармоғидаги алоқа сифати яхши эмаслигини билдирди.

Чўболончи маҳалласида яшовчи фуқаро Жумабаев Икром Жумабой ўғли электр тармоғи симлари янгидан ўтказилаётганлиги аммо ишлар охирига етказилмасдан тўхтаб қолганлиги сабабли электр энергияси қуввати пастлиги ва бунинг натижасида хонадонлардаги музлаткичлар кондиционерлар куйиб қолаётганлигини билдирди. 

         Ҳудуддаги фермерларнинг сув насозидан фойдаланувчи фуқаролар йил бошида фермер раҳбарига пул йиғиб берилишини, лекин керакли пайтда сув билан таъминлаб берилмаслигини билдирди.

         Фуқаролар томонидан кўчалардаги тунги ёриткичлар яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги билдирилди.

         Юқорида қайд қилаётган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

                                

 

 

 

Халқ депутатлари Янгибозор 

тумани Кенгаши котибият мудири:                          А.Матякубова.