Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига 30-Ўйрат сайлов округидан сайланган депутат Юсупов Шарипбой Янгибозор тумани Янгиобод маҳалласидаги аҳоли билан ўтказган сайёр қабул ва тарғибот тадбири юзасидан МАЪЛУМОТ
30-10-2021, 11:39 Chop etish

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига 30-Ўйрат сайлов округидан сайланган депутат Юсупов Шарипбой Янгибозор тумани Янгиобод маҳалласидаги аҳоли билан ўтказган сайёр қабул ва тарғибот тадбири юзасидан

МАЪЛУМОТ.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил          31 июлдаги СҚ-359-IV-сонли қарори ижроси юзасидан 2021 йил 27 октябрь куни 30-Ўйрат сайлов округидан сайланган депутат Юсупов Шарипбой Янгибозор тумани Янгиобод маҳалласидаги аҳоли билан сайёр қабул ва тарғибот тадбири ўтказди. Сайёр қабул давомида аҳоли билан суҳбат олиб борилди. Суҳбат давомида Янгиобод маҳалласида яшовчи аҳолини қийнаётган муаммо ўрганилди.

Янгиобод маҳалласида яшовчи Хўжамбаева Санобар маҳалла ҳудудида мактабгача таълим ташкилоти йўқлиги сабабли маҳалладаги 30 нафарга яқин болалар қўшни маҳалладаги мактабгача таълим ташкилотига қатнаётганлиги, шу сабабдан маҳаллага мактабгача таълим ташкилоти қуриб беришларини сўраб мурожаат қилди.

Депутат томонидан С.Хўжамбаевага давлат шерикчилик асосида уй боғчаси очиш тавсия қилинди, зарур ҳужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам беришини тушунтирди. Бу таклиф мурожаатгойга маъқул бўлиб, уй боғчаси очишга рози бўлди.

Янгиобод маҳалласида яшовчи Эркаев Тўрабой Орзу умид ва Абдулла Авлоний кўчаларида хонадонлар сони ошиб кетганлиги сабабли трансформаторнинг электор токини узатиб беришга кучи етмаётганлиги шу сабабдан янга битта троанформатор ўрнатиб беришларида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Бу масала юзасидан Янгибозор тумани электор таминоти корхонаси раҳбари Ғ.Мискиновга депутатлик сўрови юборилди.

Депутатлар томонидан норматив ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Сенатда, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашларида ўтказилган сессияларда қабул қилинган қарорлар юзасидан маълумотлар берилди.

 

 

 

Халқ депутатлари Янгибозор 

тумани Кенгаши котибият мудири:                           А.Матякубова.