Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига 25-Боғолон сайлов округидан сайланган депутат Матякубова Солиянинг Янгибозор тумани Боғолон маҳалласидаги аҳоли билан ўтказгн сайёр қабул ва тарғибот тадбири юзасидн МАЪЛУМОТ.
30-10-2021, 11:45 Chop etish

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига 25-Боғолон сайлов округидан сайланган депутат Матякубова Солиянинг Янгибозор тумани Боғолон маҳалласидаги аҳоли билан ўтказгн сайёр қабул ва тарғибот тадбири юзасидн

 МАЪЛУМОТ.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги СҚ-359-IV-сонли қарори ижроси юзасидан 2021 йил 28 октябрь куни 25-Боғолон сайлов округидан сайланган депутат Матякубова Солия Янгибозор тумани Боғолон маҳалласидаги аҳоли билан сайёр қабул ва тарғибот тадбири ўтказди. Сайёр қабул давомида аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Қабул давомида мутасадди раҳбарлар ҳам иштирок этдилар. Ушбу муаммоларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, қолганларини ҳал қилиш учун масъул ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилди.

Янгибозор тумани Боғолон маҳалласидаги 14-сонли умумтаълим мактабидан чиқувчи ўқувчилар учун маҳалладаги катта Шараф ва Ўрикзор кўчалариига пиёдалар юриши учун йўлакча зарур. Шараф ва Ўрикзор кўчаларида машиналар жуда серқатнов,  аҳоли ва мактаб ўқувчилари эса катта йўл четида ҳаракатланишади. Бу кўчаларда пиёдалар юриш йўлакчаси йўқлиги инсонлар ҳаётида жиддий хавф туғдираётганлигини айтиб мурожаат қилдилар.

Боғолон маҳалласида яшовчи Қурбанбаева Зулхумор табий газдан узулганлиги ва “Сйултирилган газ” билан таминлашда аҳолини сифатсиз газ берилаётганини айтиб, муаммони ҳал қилиш юзасидан амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

Боғолон маҳалласи Урганч-Гурлан магистрал йўли йоқасига Гурлан туманига қараб ҳаракатланадиган томонида бекат йўқ, фуқаролар эса йўлдан чиқиб тўпланишиб туради. Бу эса автомашиналар ҳакатланишига ҳалақит бераяпти. Аҳоли томонидан ушбу ҳудудга бекат қуриб берилишни сўраб сўрадилар. Юқоридаги масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди. 

Халқ депутатлари Янгибозор 

тумани Кенгаши котибият мудири:                           А.Матякубова.