Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига 7-Хоразм сайлов округидан сайланган депутат Эркаев Дониёр Янгибозор тумани Навбаҳор маҳалласидаги аҳоли билан ўтказган сайёр қабул ва тарғибот тадбири юзасидан МАЪЛУМОТ.
4-11-2021, 10:27 Chop etish

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига 7-Хоразм  сайлов округидан сайланган депутат Эркаев Дониёр Янгибозор тумани Навбаҳор маҳалласидаги аҳоли билан ўтказган сайёр қабул ва тарғибот тадбири юзасидан

 МАЪЛУМОТ.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги СҚ-359-IV-сонли қарори ижроси юзасидан 2021 йил 3 ноябрь куни Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши 7-Хоразм сайлов округидан сайланган депутат Эркаев Дониёр Янгибозор тумани Навбаҳор маҳалласидаги аҳоли билан сайёр қабул ва тарғибот тадбири ўтказди. Сайёр қабулда Янгибозор туман адлия бўлими бошлиғи Султанов Қувандиқ, Янгибозор туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бекчанов Дониёр, Бюджетдан ташқари Пенсия Жамғармаси Янгибозор туман бўлими шўъба мудири Жумамуратов Жаҳонгир Шадназарвичлар иштирок этдилар. Сайёр қабул давомида аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Ушбу муаммоларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, қолганларини ҳал қилиш учун масъул ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилди.

Янгибозор тумани Навбаҳор маҳалласида яшаб келаётган Жуманиязова Хуршида боқувчисини йўқотган, ҳозирда амакисини уйида яшаб келаётганлиги, онаси бир неча йиллар олдин вафот қилганлиги ва онасидан мерос қолган уй-жойни бўлиб олиш бўйича мурожаат қилди.  Шу масала юзасидан Янгибозор туман адлия бўлими бошлиғи Султанов Қувондиқ ҳуқуқий маслахат,  керакли тушунтириш ишларини олиб борди ва бу масала юзасидан мерос иши бўлганлиги сабабли судга мурожаат қилишини тушунтирди. 

Янгибозор тумани Навбаҳор маҳалласи Яшнар кўчасига ичимлик суви ўтказилиши юзасидан маҳалла ахли амалий ёрдам сўрадилар. Бу масала юзасидан Янгибозор туман ҳокими У. Қурбановга депутатлик сўрови чиқарилди.

Янгибозор тумани Навбаҳор маҳалласида яшаб келаётган Сабирова Амина, Таирова Гулилар уй-жой солиниши учун ер олиш масаласида мурожаат қилди. Бу масала юзасидан “e-auksion” ҳар бир фуқаро ўзи иштирок қилиб, “e-auksion”да қўйилган ерни ютиб олиши мумкин эканлиги ва бошқа тушунтиришлар берилди.

 Янгибозор тумани Навбаҳор маҳалласида яшаб келаётган маҳалла фаоли Қўчқаров Бахром таълим кредит олиши масаласида маслаҳат сўради. Бу масала юзасидан Янгибозор туман Ёшлар ишлари агентлиги рахбари И.Қаландаровга мурожаат қилиши тушунтурилди.

Янгибозор тумани Навбаҳор маҳалласида яшаб келаётган маҳалла фаоллари Ҳаитбаев Жумабой ва Давлатбика опалар ёшга доир нафақаси камлигини айтиб мурожаат қилдилар. Масала юзасида Бюджетдан ташқари Пенсия Жамғармаси Янгибозор туман бўлими шуъба мудири Жумамуратов Жаҳонгир Шадназарвич қайтадан кўриб ёзма равишда малумот берилишини ва тегишли чоралар кўрилишини билдирди.

Янгибозор тумани Навбаҳор маҳалласида яшаб келаётган Юлдошева Инобат турмуш ўртоғи Жумамуратов Комил 2009 йил вафот этганлиги, 3 нафар фарзанди бараварига шартнома асосида таҳсил олаётганлиги йилига 25 миллион шартнома тўлови тўкатта фарзанди Камилжонова Садоқатни ишга жойлаштиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Шу масала юзасидан Юлдошева Инобатга ёрдам бериш мақсадида Янгибозор туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тегишли тартибда депутатлик сўрови чиқарилди   

 

Халқ депутатлари Янгибозор 

тумани Кенгаши котибият мудири:                           А.Матякубова.