Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига 17-Беруний сайлов округидан сайланган депутат Матчанов Неъматнинг Янгибозор тумани Истиқлол маҳалласидаги аҳоли билан ўтказган сайёр қабул тўғрисида МАЛУМОТ.
4-11-2021, 10:45 Chop etish

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига 17-Беруний сайлов округидан сайланган депутат Матчанов Неъматнинг Янгибозор тумани Истиқлол маҳалласидаги аҳоли билан ўтказган сайёр қабул тўғрисида

 МАЛУМОТ.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги СҚ-359-IV-сонли қарори ижроси юзасидан 2021 йил 1 ноябрь куни 17-Беруний сайлов округидан сайланган депутат Матчанов Неъмат Янгибозор тумани Истиқлол маҳалласидаги аҳоли билан сайёр қабул ва тарғибот тадбири ўтказди. Сайёр қабул давомида аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Қабул давомида мутасадди раҳбарлар ҳам иштирок этдилар. Ушбу муаммоларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, қолганларини ҳал қилиш учун масъул ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилди.

 Истиқлол маҳалласида яшовчи Атажанов Мақсуд, Тўлибаев Санъат, Тураев Равшанлар томонидан электр энергияси қуввати пастлиги ва бунинг натижасида хонадонлардаги музлаткичлар, кондиционерлар куйиб қолаётганлигини  бундан Истиқлол маҳалласи аҳолиси қаттиқ норозилигини билдирди ва Янгибозор тумани электр таъминоти бўлими муаммони жойида бартараф қилинди. 

Истиқлол маҳалласида яшовчи Норбаев Мадамин, Юсупов Бегмуродлар Истиқлол маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи заҳкашнинг суви оқмаётганлиги,  оқиб кетувчи тарафдаги сув ўтказгич турбаси тепада жойлашганлиги, уни пастга тушириш  кераклигини, заҳкашнинг ноҳуд ҳидига чидаб бўлмаслигини  айтиб мурожаат қилдилар. 

Шу маҳаллада яшовчи Жумашев Артиқбой, Салаев Зарифбой, Бекметова Гулбаҳорлар маҳалласидаги мактабгача таълим бўлимига қарашли 25-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини қайтадан реканстуркция қилишни ва бу мактабгача таълим ташкилоти Истиқлол маҳалласининг марказида жойлашган бўлиб, аҳолига қулай жойда жойлашганлигини инобатга олган ҳолда реканструкция қилиб беришларини сўраб мурожат қилдилар.

Юқорида қайд қилаётган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

 

Халқ депутатлари Янгибозор 

тумани Кенгаши котибият мудири:                               А.Матякубова.