Xorazm viloyati Xalq deputatlari Yangibozor tuman Kengashi / Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши 11- Ал-Хоразмий сайлов округида аҳоли билан учрашув ўтказилди.

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши 11- Ал-Хоразмий сайлов округида аҳоли билан учрашув ўтказилди.

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши 11- Ал-Хоразмий сайлов округидан сайланган депутат  А. Матякубова  Янгибозор тумани"Дўстлик"  маҳалласи фуқаролар йиғини раиси З.Қўшақова, ҳоким ёрдамчиси  У. Тажибаевлар иштирокида аҳоли билан ҳисобот учрашуви ўтказилди. Ҳисобот учрашувида 2022 йилда маҳаллада амалга оширилган ишлар ва 2023 йилда махаллада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида аҳолига ҳисобот берилди. Йиғилиш давомида аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Муаммоларни ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли корхона ва ташкилотларга мурожаат қилиниши белгилаб олинди. Шунингдек маҳаллада куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ис газидан захарланишни олдини олиш , аҳолининг маҳаллий ер ва мол-мулк солиқларини ўз вақтида тўлаш, фуқароларга тегишли нотурар ва тураржойларни хусусийлаштириш, янгидан кичик бизнес субъектлари ташкил қилиш, томорқадан ва ижарага олинган ерлардан унумли фойдаланиш, хонадон ва маҳаллаларни  ободонлаштириш ва юқоридаги масалалар бўйича қўни-қўшни, ака-ука қариндошларини огоҳлантириш  бўйича тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди.
31-01-2023, 10:17
Sahifaga qaytish