Xorazm viloyati Xalq deputatlari Yangibozor tuman Kengashi / СЕНАТОР ВА МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ДЕПУТАТЛАРИ УЧРАШУВИ

СЕНАТОР ВА МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ДЕПУТАТЛАРИ УЧРАШУВИ



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Б.Тажиев  2021 йил 5 май куни Хоразм вилояти Янгибозор туманида  Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, "Халқпарвар комиссия " си аъзолари ва туман фаоллари билан учрашди. Учрашувда туман ҳокими Ў.Қурбанов, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилди. 





Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги "Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида"ги қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган намунавий низом ҳақида, уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга ошириши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда   “Халқпарвар” комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ҳақида, Минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни белгилаш, уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги намунавий Низом ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берилди. 


Учрашув қизғин мунозаралар билан ўтди. 
Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
17-05-2021, 10:52
Sahifaga qaytish