Xorazm viloyati Xalq deputatlari Yangibozor tuman Kengashi / “Депутат аёллар клуби”нининг навбатдаги йиғилиши

“Депутат аёллар клуби”нининг навбатдаги йиғилиши

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши Котибият мудири Матякубова Адиба Раматиллаевна Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси қошидаги “Депутат аёллар клуби”нининг навбатдаги йиғилишида “Партиянинг ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорликда депутатлик гуруҳлари йиғилишларида тегишли мансабдор шахсларнинг соҳага доир ҳисоботларини эшитиб бориш ва сессияга масала киритиш” мавзусида маъруза қилди. Хотин-қизлар, оила, оналик ва болалик, тазйиқ ва зўравонлик, гендер масалалари доирасида мавжуд муаммоларни ҳал этиш доирасида партия Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш Электорат манфаатларини ҳимоя қилишга доир масалаларни партиянинг депутатлик гуруҳлари ташаббуси билан маҳаллий Кенгашлар сессиялари кун тартибига киритиш, доимий комиссия йиғилишиларида муҳокама қилиб, қарорлар қабул қилинишига эришишни тизимли йўлга қўйиш бўйича ўз тавсияларини берди.
28-01-2022, 15:36
Sahifaga qaytish