Voqealar taqvimi
«    Ноябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Очиқ мулоқот
27-10-2023, 14:12 Chop etish

Аёл — жамият кўзгуси, миллат тарбиячиси. Унинг меҳр-муҳаббати келажагимиз эгаларининг жонажон Ватанимиз равнақи ва осойишталиги, халқимиз фаровонлиги йўлида садоқат билан хизмат қиладиган баркамол инсонлар сифатида вояга етишида муҳим омил ҳисобланади.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати ва туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган очиқ мулоқотда ҳам ана шу масалалар юзасидан сўз юритилди. Унда тадбиркор ва маҳалланинг фаол аёллари иштирок қилди.  

Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Ўрозбоеванинг туманда хотин-қизларга берилаётган имкониятлар ва бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

   Эркин ва очиқ руҳда ўтган мулоқотда фаол аёллар томонидан туманда “Ижодкор аёллар” клубини ташкил этиш таклифи  қўллаб-қувватланди.