Voqealar taqvimi
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

“Адолат”СДП фракцияси раҳбари-Спикер ўринбосари Ибрагимова Зухра Аметовна ва депутат Қурбанбаев Мақсуд Комилович Янгибозор тумандаги 4 та секторда бўлиб маҳалла еттилиги ва шу ҳудуддан сайланган депутатлар билан учрашди
29-04-2024, 11:35 Chop etish

2024 йил 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Адолат”СДП фракцияси раҳбари-Спикер ўринбосари Ибрагимова Зухра Аметовна ва депутат Қурбанбаев Мақсуд Комилович Янгибозор тумандаги 4 та секторда бўлиб маҳалла еттилиги ва шу ҳудуддан сайланган депутатлар билан учрашди, Янгибозор туманидаги 1-сон мактаб, 13-сон мактабгача талим ташкилоти ҳамда Олтинкўл оилавий шифокорлик пунктида ҳам бўлдилар.
Учрашувлар жараёнида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунлар, хусусан, ер участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқини эътироф этишга қаратилган қонуннинг мазмун-моҳияти, Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида қилиниши зарур ишлар, Президентимиз ташаббуси билан қилинган "Сайхунобод" тажрибасини оммалаштириш,  истеъмолчиларни ёқилғи энергетика маҳсулотлари билан ишончли тарзда таъминлаш, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатилишини ва энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этилишини рағбатлантириш, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш, шу билан бирга Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги ҳақида тушунчалар берилди.