Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 1-сектор ҳудудидаги 39 та моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар “Темир дафтар”га киритилиб, уларга моддий ёрдамлар ажратилди. 1-сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”га
30-04-2022, 18:52 Chop etish

Сектор раҳбарларининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари“ юзасидан ҳисоботи тўғрисида.

         Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 1-сектор ҳудудидаги 39 та моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар “Темир дафтар”га киритилиб, уларга моддий ёрдамлар ажратилди.
1-сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар 172 нафарни ташкил этиб, шундан 22 нафари ижтимоий ҳимояга мухтож, ногиронлиги бор ёшлар, 29 нафари ижтимоий муаммоси бор ёшлар ва 2 нафари тарбияси оғир, жиноятчиликка мойиллиги бор ёшлар ҳисобланади.
Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларнинг 27 нафарига 5.4 гектар ер майдони, 17 нафарига жами  357.0 млн. сўм кредит ажратиб берилган бўлса, “Ёшлар дафтари”га “Талабага мадад” лойиҳаси доирасида киритилган 20 нафар ёшларнинг Мамлакатдаги Профессионал ва Олий таълим муассасаларида таълим олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иқтидорли ёшларнинг тўлов контракт суммасининг 50 фоизигача қисмини тўлаш учун 27.0 млн. сўм аратилди.
Юқорида кўрсатилган ёрдамлар асосида жами 64 нафар ёшларнинг моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли “Ёшлар дафтари” рўйхатидан чиқарилишига эришилди.
1-сектор ҳудудида “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар 418 нафарни ташкил этиб, шундан 128 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз, 44 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган, 103 нафари боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, 65 нафари  ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, 15 нафари уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар, 63 нафари қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар ҳисобланади.
Жорий йилда 128 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади, 44 нафар хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратилади, 103 нафар боқувчисини йўқотган ва 65 нафар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган  аёлларга моддий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилади, 15 нафар уй-жойга муҳтож хотин-қизлардан 5 нафари уй-жой билан таъминланади, 10 нафарининг ижара компенсацияси тўлаб берилади, 63 нафари қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд хотин-қизларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилиб, фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатилади.
Бунинг натижасида 418 нафар хотин-қизларнинг оилавий аҳволи яхшиланади, моддий ва тиббий, хуқуқий, психологик ёрдамлар кўрсатилади.
2-сектор ҳудудида сайёр қабуллар графиги бўйича жорий йилнинг январь-март ойларида 12 та оммавий сайёр қабуллар ўтказилиб, уларда жами 277 нафар фуқаролар қабул қилинди ва улардан қабул қилинган 46 та оғзаки ва ёзма мурожаатларнинг 33 таси секторнинг ўзида ҳал қилиниб, уларнинг 32 таси қаноатлантирилди, қўшимча ўрганиш талаб қилинган 13 та мурожаатлар юзасидан туманннинг тегишли ташкилотларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Жорий йилнинг январь-март ойларида 12 та ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб, 268 ёшлар қабул қилинди ва улардан келиб тушган 38 та оғзаки ва ёзма мурожаатларнинг барчаси секторнинг ўзида ҳал қилиниб, уларнинг 30 таси қаноатлантирилди ва 8 тасига тушунтириш берилди.
2-сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар 751 нафарни ташкил этиб, шундан 22 нафари ижтимоий ҳимояга мухтож, ногиронлиги бор ёшлар, 29 нафари ижтимоий муаммоси бор ёшлар ва 2 нафари тарбияси оғир, жиноятчиликка мойиллиги бор ёшлар ҳисобланади.
Ушбу “Ёшлар дафтари”га киритилган жами 751 нафар ёшлар янги жорий қилинган “daftar.mehnat.uz” сайтига тўлиқ киритилиб, уларга кўрсатилган ёрдамларни ва бошқа маълумотларни сайтга жойлаш ва янгилаб бориш амалиёти йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, чет элга ишлаш ёки ўқиш учун чиқиб кетган ёшлар 514 нафарни ташкил этади.
 “Ёшлар дафтари”га янгидан 161 нафар ёшлар киритилиб, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 45 нафарининг (27.9 %) муаммолари ҳал этилди, хусусан, 41 нафарига ер майдони, 2 нафарига тикувчилик йўналишида 13 млн. 600 минг сўм субсидия, 1 нафарига тиббий хизмат учун 1 млн. 350 минг сўм моддий ёрдам ажратиб берилган бўлса, 1 нафарининг бандлиги таъминланди.
Ушбу кўрсатилган ёрдамлар асосида жами 55 нафар ёшларнинг моддий аҳволи яхшиланганлиги ва бошқа сабабларга кўра “Ёшлар дафтари”дан чиқарилишига эришилди.
2-сектор ҳудудида “Аёллар дафтари”га киритиш бўйича III-босқич хатлови ўтказилиб, янгидан 478 нафар аёллар киритилиб, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 18 нафарига жами 39.9 млн. сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди.
3-сектор ҳудудида сайёр қабуллар графиги бўйича жорий йилнинг январь-март ойларида 17 та оммавий сайёр қабуллар ўтказилиб, уларда жами 336 нафар фуқаролар қабул қилинди ва улардан қабул қилинган 91 та оғзаки ва ёзма мурожаатларнинг 71 таси секторнинг ўзида ҳал қилиниб, уларнинг 30 таси қаноатлантирилди ва 41 тасига тушунтириш берилди, шунингдек, муддат талаб қилинадиган 20 та мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар юборилди.
Жорий йилнинг 25 март кунидан 5 апрель кунига қадар Янгибозор туман прокурори, 2-сектор раҳбари томонидан жами 10 та сайёр қабуллар ташкил этилиб, уларда 155 нафар фуқаролардан 66 тадан ортиқ масалаларда мурожаатлар қабул қилинди.
Жумладан, фуқароларни қийнаб келаётган ушбу мурожаатларнинг 18 таси қаноатлантирилиб, 18 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва муддат талаб қилинадиган 20 та мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар юборилиб, ижроси назоратга олинди.
Янгибозор тумани 3-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар” қолган оилалар сони 19 тани ташкил қилади. Жумладан,  “Юқорибошқир” маҳалласида 7 та, “Олтинкўл” маҳалласида 4 та, “Чўболончи” маҳалласида 4 та ҳамда “Янгиёп” маҳалласида 2 та ва “Жайҳун” ва “Навбаҳор” махаллаларида 1 тадан оилалар “Темир дафтар”да қолган.
Жорий йилда ушбу камбағал оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш учун зарур бўлган манзилли ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда. Шунингдек, хонадонларга имтиёзли кредит асосида 12 та хонадонга жами бўлиб, 192 та қўйлар тарқатилиб хозирга кунда парранда йўналиши, қишлоқ хўжалиги техникаси, инкубатор ва бошқа турдаги йўналишлар бўйича имтиёзли кредит бериш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, 3-сектор иқтисодини ошириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, секторда ижтимоий кўмакка муҳтож  жами 1131 оила аьзоларидан 260 нафари меҳнатга лаёқатли бўлиб уларнинг барчасини бандлиги таьминаланди.
  • 124 нафари иқтисодий комплексга,
  •  9 нафари қишлоқ хўжалиги комплексга,
  • 126 нафари қурилиш комплексларига,
  • 1 нафари  инвестиция комплексларига ишга жойлаштирилди.
Шунингдек :
  • 108 нафари ўз ўзини банд қилди.
  • 4 нафарини норасмий бандлиги таьминланди.
  • 4 нафари аввалги иш жойига қайтарилди.
2022 йилда юридик мақомдаги янгидан ташкил қилинадиган кичик бизнес субъектлари сонини 2021 йилга нисбатан ошириш бўйича йиллик янгидан тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиш режаси қўйилган. Ушбу белгиланган режани бажариш учун ҳар бир маҳалла кесимида туман иқтисодий комплекс ҳодимлари бириктирилган ҳолда иш ташкил қилинган.
3-cекторда 66 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилинди.
“Аёллар дафтари”га 3-сектор бўйича 6 маҳалладан жами 370 нафар хотин-қизлар киритилган. Шундан, ишсиз хотин-қизлар 121 нафарни ташкил қилиб улардан тадбиркорлик қилиш учун кредит олишда амалий ёрдам сўраганлар сони 37 нафарни, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар сони 90 нафарни, ижтимоий ёрдамга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бор хотин-қизлар 56 нафарни, уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бор хотин-қизлар 1 нафарни, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган аёллар сони 9 нафарни ташкил қилади. 
Олиб борилган ишлар натижасида шулардан 108 нафари ишга жойлаштирилди, 30 нафарига моддий ёрдамлар берилди, 1 нафарига субсидиялар ажратилди, 3 нафарига Олий таьлим курси бўйича тўлов  контрактлари тўланиб берилди ва 7 нафарига аукцион орқали ерлар ажратиб  берилди.
“Ёшлар дафтари”га 3-сектор бўйича 6 маҳалладан жами 55 нафар ёшлар киритилган. Шундан, ишсиз ёшлар 19 нафарни, касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган хотин-қизлар сони 15 нафарни, аукцион орқали ер олган ёшлар сони 14 нафарни ташкил қилади. Ижтиомой ҳимояга муҳтожларга 7 та нафарига Олий таьлим бўйича контракт тўлови тўланди.
Олиб борилган ишлар натижасида 1 нафари ишга жойлаштирилди, 15 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, жамоат ишларига жалб қилинган ёшлар сони 2 нафарни, 14 нафарига фермер хўжаликлари ҳамда ишлаб чиқариш кооперациялари томонидан ер ажратиб берилди. Хозирги пайтда ёшлар дафтарида 37 нафар ёшлар мавжуд бўлиб, уларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинмокда.
4-сектор ҳудудида 2022 йил 11 апрель ҳолатига  “Темир дафтар”да 20 та оила мавжуд бўлиб, аьзолар сони 73 тани ташкил қилади.
4-секторда - “Темир дафтар”даги оилаларга 2.1 млн.сўм миқдорида ҳар хил турдаги ёрдамлар кўрсатилди.
         “Темир дафтар”га киритилган 4 оилаларга субсидиялар эвазига иссиқхоналар қуриб берилди. “Маҳалла уйи” қайтадан таъмирланиб, бинонинг иккинчи қаватида сартарошхона, гўзаллик салони, тикувчилик ва мусиқа тўгараклари ўз ишларини бошладилар. Шунингдек, “Тикувчилик цеҳи” ишга тушириш билан таъминланади.
4-секторда “Ёшлар дафтари”га киритилган 84 нафар ёшлардан 64 нафари тўлов контрактининг 50 фоизига бўлган қисмини қоплаб бериш бўйича тақдим қилинган мурожаатлари ижобий ҳал қилиниб, ёшлар дафтаридан чиқарилганини маьлум қиламан.
Ёшларга субсидия ажратиш орқали бандликни таъминлаш бўйича
11 нафарига Субсидия миқдори (млн.сўм) 3 млн 800 минг сўм ажратилди.
4-секторда “Аёллар дафтари”га киритилган хар бир оила тадбиркор давлат дастури орқали 8 нафар хотин-қизларимизга 28 млн.сўмлик субсидия Инкубатор ажратилишида натижасида доимий бандлиги таъминланди. 
Шунингдек, боқувчисини йўқотган 18 нафар хотин-қизлардан 17 нафарига, ижтимоий ёрдамга муҳтож I  ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 46 нафар хотин-қизлардан 46 нафарига моддий ёрдам берилди ва тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд 14 нафар хотин-қизлардан 12 нафарига хам тиббий ёрдамлар кўсатилиб, ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган 125 нафар хотин-қизлардан 121 нафарига хамда 30 нафар психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлардан 30 нафарига хуқуқий, психологик ёрдам кўрсатилди.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олган ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 1. Сектор раҳбарларининг туман ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” юзасидан ҳисоботи тўғрисида ҳисоботлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
 2. Сектор раҳбарлари (Ў.Курбанов, Ш.Ибрахимов, И.Тажимуратов, Ў.Аширов)га, туман ҳокими ўринбосарлари (Ж.Халметов, Д.Эркаев. И.Қаландаров, Ҳ.Ўразбева)га, 30 та маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари, тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда:
- рўйхатга киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка, касб-ҳунар ўқитишга жалб қилиш чораларини кўрсин.
- секторлар кесимида ишларни тўғри ташкил қилиш, барқарор ва мутаносиб иқтисодий тараққиётни таъминлаш, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;
- янги иш ўринлари яратиш, ишсизликни камайтириш ва меҳнат бозори самарадорлигини таъминлаш;
- ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш;
- янгидан шакллангн “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган аёлларни муаммоларини ҳал қилиш ва 2022 йилга Хоразм вилояти Янгибозор  туманида хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича “Йўл харита”сида белгиланган топшириқларни бажариш чорасини кўрсин;
- “Темир дафтар”даги ва “Ёшлар дафтари”даги ёшларнинг муаммоларини ўрганиб, амалий ёрдам бериш чораларини кўрсин.
- фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлигини ошириш чораларини кўрсин.
 3. Ушбу қарор Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
 4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг доимий комиссиялари раислари ва сектор раҳбарлари (Ў.Курбанов, Ш.Ибрахимов, И.Тажимуратов, Ў.Аширов) зиммасига юклатилсин.