Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан Янгибозор туманида партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
31-03-2022, 16:09 Chop etish

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан Янгибозор туманида партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
      Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши қайд қиладики, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида партия Сиёсий Кенгаш Марказий апарати томонидан ишлаб чиқилган “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси партия сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 27-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Янгибозор туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан туманимиз ҳудудидаги кўчалар, ташкилот ва муассасалар ободонлиги, атроф-муҳит тозалигига риоя қилиши ўрганиб чиқилди, амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалани муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши 
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1.Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида партия Янгибозор туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари О.Машариповнинг туманимиз маҳаллаларида аҳолининг атроф-муҳит тозалигига муносабати ҳамда ҳудудлардаги чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар юзасидан ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишлар натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарларига;
  • маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги кўчалар ободончилиги талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилсин;
  • корхона ва ташкилот раҳбарлари ўзлари фаолият юритаётган жойларда тозаликка риоя қилиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш;
  • аҳолини санитария-гигиена ва тиббий маданиятини оширишда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёр учрашувлар ва давра суҳбатларини ташкил этиб бориш;
  • атроф-муҳитни озода сақлашда кенг жамоатчилик, хусусан, мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилот ва муассасалар ва аҳолини жалб этган ҳолда оммавий ҳашарларни ташкил қилиш ва уларда фаол иштирок этиш;
  • ёш авлод тарбиясида ўз юртини севиш ва уни покиза сақлаш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантириш;
  • аҳолининг, айниқса ёшларнинг тиббий маданиятини юксалтириш;
  • аҳоли яшаш пунктлари ва унга яқин ҳудудларда тўпланиб қолган турли чиқиндиларни олиб ташлашда мутасадди ташкилотлар фаолияти устидан самарали жамоатчилик назорати ўрнатиш топширилсин.
  1. Янгибозор туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси (А.Балтаев)га маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан ҳамкорликда:
  • аҳоли ўртасида чиқиндилар билан боғлиқ масалалар юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, бу борада маҳаллалардаги ёши улуғ ва халқ орасида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган инсонлар ҳамда маҳалла фаоллари кўмакидан фойдаланиш;
  • аҳоли томонидан чиқиндилар билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар содир этилганда, айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда атроф-муҳитга келтирган зарари учун жаримага тортиш чораларини кўриш ва жамоатчилик орасида муҳокама қилиш чорасини кўрсинлар.
  1. Туман ободонлаштириш бошқармаси (Д.Эркаев)га:
-туман марказий кўчаларида ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратиш топширилсин.
5.”Хоразм вилояти Тоза ҳудуд” ДУК Янгибозор тумани филиали раҳбари (К.Юлдашев)га:
- аҳоли яшаш пунктлари ва унга яқин ҳудудларда тўпланиб қолган турли чиқиндиларни олиб ташлаш чораларини кўрсин.
6. Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг интернетдаги веб сайтида амалга оширилган ишлар кенг ёритиб борилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг доимий комиссия раислари зиммаларига юклатилсин.