« Октябрь 2024 » | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | |
7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 |
21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 |
28 | 29 | 30 | 31 |
Халқ депутатлари Янгибозор тумани
Кенгашининг қарор лойиҳаси
2022 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган юридик ҳамда жисмоний шхсларнинг ер солиғининг аниқ миқдорини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 429 ҳамда 437-моддаларига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар (юридик ва жисмоний шахсларнинг) учун солиқ ставкаларининг аниқ миқдорлари белгиланган бўлиб, бунда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари ушбу кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффицентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкалари белгилаш кўзда тутилган.
Бунда, туман халқ депутатлари Кенгашларига – солиқ кодексида белгиланган ер солиғи ставкаларида (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коеффициентларни киритиш ҳуқуқига эга.
Бунда ер солиғининг амалдаги ставкалари 1,07 бараварга индексация қилиниши инобатга олинсин, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кейинги йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнози доирасидан келиб чиққан ҳолда камайтирувчи ва оширувчи коэффицент қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Шу билан бирга, ушбу Кодексга асосан туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кейинги солиқ даври учун солиқ ставкалари ҳар йили жорий солиқ даврининг 31 декабрига қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига тақдим этади. Ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органлари ушбу солиқ ставкаларини беш кун ичида солиқ тўловчиларига маълумот учун етказишлари керак.
Шу юзадан 2021 йил 8 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 06/04-01-32/2248-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 19/10-68220-сонли қўшма хати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддаларида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер солиғининг аниқ миқдорларини белгилаш назарда тутилган.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлар доирасида белгиланади.
Кун тартибидаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкаларининг аниқ миқдорини белгилаш тўғрисида”ги масалани атрофлича ўрганиб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-, 24-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Халқ депутатлари Янгибозор
туман Кенгашининг 2021 йил ____ ________даги________-сонли қарорига 1-илова
Жисмоний шахсларнинг бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ташқари) ер майдонлари учун ҳудудлари кесимида мутлақ миқдорига 1 кв.м учунбелгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффицентлар
№ | Ҳудуд номи | Коэффицент |
(0,5 дан 2 гача) | ||
1 | ПаҳлавонМаҳмуд МФЙ | 0,91 |
2 | Манғитлар МФЙ | 0,91 |
3 | Бўстон МФЙ | 0,91 |
4 | Оча-қалъа МФЙ | 0,91 |
5 | Ширинлар МФЙ | 0,91 |
6 | Гулистон МФЙ | 0,91 |
7 | ҲамидОлимжонномли МФЙ | 0,91 |
8 | Ҳайват МФЙ | 0,91 |
9 | Шоирлар МФЙ | 0,91 |
10 | Барҳаёт МФЙ | 0,91 |
11 | Халқобод МФЙ | 0,91 |
12 | Тозадўрман” МФЙ | 0,91 |
13 | Қоратепа МФЙ | 0,91 |
14 | Янгиобод МФЙ | 1 |
15 | Ҳамдўстлик МФЙ | 1 |
16 | ЮқориБашқир МФЙ | 1 |
17 | Навбаҳор МФЙ | 0,91 |
18 | Жайхун МФЙ | 0,91 |
19 | Олтинкўл МФЙ | 0,91 |
20 | Чўболончи МФЙ | 0,91 |
21 | Боғолон МФЙ | 0,91 |
22 | Қиёт МФЙ | 0,91 |
23 | Катли МФЙ | 0,91 |
24 | МингБоғолон МФЙ | 0,91 |
25 | Истиқлол МФЙ | 0,91 |
26 | Ифтихор МФЙ | 0,91 |
27 | Қадрият МФЙ | 0,91 |
28 | Наврўз МФЙ | 1 |
29 | Дўстлик МФЙ | 1 |
30 | Янги-ёп МФЙ | 1 |
Изоҳ:Туман халқ депутатлари Кенгашлари жисмоний шахсларнинг ер солиғи ставкаларини ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш ҳуқуқига эга.
Халқ депутатлари Янгибозор
туман Кенгашининг 2021 йил ____ ________даги________-сонли қарорига 2-илова
Юридик шахсларнинг бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари учун ҳудудлари кесимида мутлақ миқдорига 1 гектаргабелгиланган базавий солиқ ставкаларига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффицентлар
№ | Ҳудуд номи | Коэффицент |
(0,5 дан 2 гача) | ||
1 | ПаҳлавонМаҳмуд МФЙ | 0,74 |
2 | Манғитлар МФЙ | 0,74 |
3 | Бўстон МФЙ | 0,74 |
4 | Оча-қалъа МФЙ | 0,74 |
5 | Ширинлар МФЙ | 0,74 |
6 | Гулистон МФЙ | 0,74 |
7 | ҲамидОлимжонномли МФЙ | 0,74 |
8 | Ҳайват МФЙ | 0,74 |
9 | Шоирлар МФЙ | 0,74 |
10 | Барҳаёт МФЙ | 0,74 |
11 | Халқобод МФЙ | 0,74 |
12 | Тозадўрман” МФЙ | 0,74 |
13 | Қоратепа МФЙ | 0,74 |
14 | Янгиобод МФЙ | 0,93 |
15 | Ҳамдўстлик МФЙ | 0,93 |
16 | ЮқориБашқир МФЙ | 0,93 |
17 | Навбаҳор МФЙ | 0,74 |
18 | Жайхун МФЙ | 0,74 |
19 | Олтинкўл МФЙ | 0,74 |
20 | Чўболончи МФЙ | 0,74 |
21 | Боғолон МФЙ | 0,74 |
22 | Қиёт МФЙ | 0,74 |
23 | Катли МФЙ | 0,74 |
24 | МингБоғолон МФЙ | 0,74 |
25 | Истиқлол МФЙ | 0,74 |
26 | Ифтихор МФЙ | 0,74 |
27 | Қадрият МФЙ | 0,74 |
28 | Наврўз МФЙ | 0,93 |
29 | Дўстлик МФЙ | 0,93 |
30 | Янги-ёп МФЙ | 0,93 |
Изоҳ:Туман халқ депутатлари Кенгашлари жисмоний шахсларнинг ер солиғи ставкаларини ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш ҳуқуқига эга.