Xorazm viloyati Xalq deputatlari Yangibozor tuman Kengashi / Туманда аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматларнинг аҳволи ва коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари ҳисоботини эшитиш тўғрисида.

Туманда аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматларнинг аҳволи ва коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари ҳисоботини эшитиш тўғрисида.

Туманда аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматларнинг аҳволи ва коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари ҳисоботини эшитиш тўғрисида.
       Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши қайд қиладики, “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ Янгибозор туман бўлими 2021 йил 1 декабрь кунидан иш фаолиятини бошлаган. Ҳозирги кунда бўлимда 25 нафар ходим меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Туманда жами 30 та махалладан 25 та махалла тоза ичимлик суви билан таъминланган. Туманнинг марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 87.1 фоизни ташкил қилади. Туманда ҳозирги кунда 12 та “Сув сақлаш ва ҳайдаш иншоот”лари мавжуд бўлиб, шундан ҳозирги кунда 7 та “Сув сақлаш ва ҳайдаш иншоот”лари ишлаб турибди. Тумандаги мавжуд ичимлик сув қувурлари 2022 йил 1 январь ҳолатига 313.4 кмни ташкил қилади. Туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан узлуксиз равишда таъминлаш мақсадида 2022-йилда 2 та “Сув сақлаш ва ҳайдаш иншоот”ларни қайтадан мукаммал таъмирлаш ва 51.9 км узунликдаги ичимлик сув қувурларини ётқизиш режалаштирилган. Маҳалла кесимида аҳолини ичимлик сувидан бўлган муоммолари ўрганиб, “Дўстлик” ва “Навбахор” маҳаллаларидаги ичимлик суви қувурларини янгилаш мақсадида 5.65 км янгидан сув тармоқлари ётқизилди. Янгибозор туманидаги истемолчиларга кунига 5000-5500 метр куб тоза ичимлик суви етказиб берилмокда. 2021 йилда “Ҳайват” маҳалласига 313 та хонадонга сув қувурлари тортилиши кўзда тутилган бўлиб, 313 та хонадонга сув қувурлари тортиш ишлари бажарилган. 1.0 км янги тармоқ қуриш режалаштирилиб, амалда 4.8 км тармоқ янгидан тортилди. 2021 йилда “Гулистон” маҳалласида "Қадамбой усто Турон сервис" хусусий корхона томонидан янги тармоқ қуриш 12 км режалаштирилиб, 1735 млн.сўм пул маблағи ажратилди, амалда 12 км, яъни 100% га сув тармоғи тортилган. Янгибозор тумани бўйича жами 2022 йил қиш мавсумида ичимлик сув тармоқларида 87 та носозлик ҳолатлари аниқланиб, “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ Янгибозор туман бўлими мутахассислари томонидан бартараф килинди. Туманда 30 маҳалланинг барчаси тўлиқ “Тоза худуд” ДУК Янгибозор туман филиали томонидан қамраб олинган. Жами қамраб олинган аҳоли 72253 киши, хонадон сони 15495 тани ташкил қилади. e-qaror.gov.uz 31.03.2022 2 Туманда жами 320 та юридик ташкилот мавжуд бўлиб, шундан 274 таси билан шартномалар тузилган. Тумандаги Халқ таълим бўлими, Мактабгача таълим бўлими ва Тиббиёт бирлашмаси билан тўлиқ шартнома тузилиб, буюртма асосида хизмат кўрсатиб келинмоқда. 2022 йил январь ойида 2 та янги чиқинди ташувчи маҳсус техника ҳарид қилинди. Ҳозирги кунда Янгибозор тумани филиалига қарашли жами 11 та махсус техника мавжуд бўлиб, шундан 7 та мусровоз, 1 та ассензатор, 1 та мултьфилт, 1 та самосвал ва 1 та погурчикни ташкил қилади. Бугунги кунгача туманда 5110.0 куб маиший чиқиндилар олиб чиқилди. “Жайҳун” маҳалласида жойлашган 5 гектар чиқинди ташиш полегонининг 3 гектарида кўмиш ишлари қилиниб, тартибга келтирилган. 2021 йил “Ҳайват” маҳалласига 3 та янги трансформатор ўрнатилди, 2 та трансформатор пункти реконструкция қилинди. 30 та таянч устун ўрнатилиши режалаштирилиб, 45 та янгидан ўрнатилди, 12 та реконструкция қилинди. 8. км электр тармоғи реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди. 2021 йилда “Гулистон” маҳалласига 2 та трансформатор пунктини қуриш режалаштирилган, амалда 2 та эски трансформатор янгисига алмаштирилди. 40 та таянч устун ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 102 таси янгидан ўрнатилди. 5 км электр тармоғи реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда 7 км бажарилди. Шунингдек, бошқа маҳаллаларда ҳам Янгибозор туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2022 йилда 57 та носозлик ҳолатлари аниқланиб, муаммоларни бартараф қилиш мақсадида трансформатор ўрнатиш ишлари, трансформаторларни жорий таъмирлаш ишлари, яроқсиз ёғоч устунларни алмаштириш, сим тортиш ишлари амалга оширилди. “Янгибозор туман газ” филиали томонидан “Ҳайват” маҳалласига 2021 йилда 20.0 тн суюлтирилган газ етказилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 25.5 тн етказиб берилган. 1.5 км демонтаж ишлари олиб борилди. “Гулистон” маҳалласига 2021 йилда 17.8 тн суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 21.3 тн етказиб берилган. Юқорида келтирилганларни инобатга олган ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши 
ҚАРОР ҚИЛАДИ: 
1. Туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари М.Самандаровнинг туманда аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматларнинг аҳволи ва коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин. e-qaror.gov.uz 31.03.2022 3
2. Туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари (М.Самандаров) тегишли ташкилотлар билан биргаликда; - туманда аҳолисига кўрсатилаётган коммунал хизматларнинг янада яхшилаш; - коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини қўрсин.
3. “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ Янгибозор туман бўлими (У.Ниязметов) - аҳолини тоза ичимлик суви билан ўз вақтида таъминлаш чораларини кўрсин.
4. Туман ободонлаштириш бошқармаси (Д.Эркаев)га, туман “Тоза Ҳудуд” давлат унитар корхонаси (К.Юлдашев)га: - туманда ҳудудини ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш; - аҳолидан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни белгиланган режа график асосида олиш вазифаси топширилсин.
5. “Ҳудудгаз Хоразм” масъулияти чекланган жамияти газ таъминоти бўйича Янгибозор туман газ филиали (Ю.Рахимов)га: - тармоқдан узилган аҳоли пунктларига суюлтирилган газ таъминотини янада яхшилаш чораларини кўрсин.
6. Туман электр таъминоти корхонаси (Б.Қурбанов)га: - аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, электр узилишларини вақтида бартараф қилиш; - аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида паст кучланишли ва эски трансформаторларни алмаштириш чораларини кўрсин.
7. Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг ушбу қарори “Янгибозор кўзгуси” газетасида ҳамда Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг интернетдаги расмий веб-сайтида жойлаштирилсин.
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси раиси М.Атажанов зиммасига юклатилсин. 

31-03-2022, 16:01
Sahifaga qaytish