Voqealar taqvimi
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 

Туман ҳудудида ҳайвонларни профилактик эмлаш бўйича “Долзарб 90 кунлик” тадбирини ўтказиш тўғрисида
31-03-2022, 15:56 Chop etish

Туман ҳудудида ҳайвонларни профилактик эмлаш бўйича “Долзарб 90 кунлик” тадбирини ўтказиш тўғрисида
Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши қайд қиладики, бугунги кунда дунёнинг қатор мамлакатларида инсон ва ҳайвонлар учун умумий бўлган қутириш, куйдирги ва бошқа касалликлар бўйича мураккаб эпизоотик ва эпидемик вазият сақланиб қолган. Ўтган йил давомида туман эпизоотик ва эпидемик вазият барқарорлигини сақлаш, ҳайвонларнинг юқумли касалликлари чақирувчилари кириб келиши ва тарқалишидан муҳофаза қилиш бўйича амалий ишлар қилинганига қарамасдан, дайди ва қаровсиз ит, мушукларни кескин кўпайиши натижасида одамларни ит ва мушуклардан жароҳатланиш ҳолатлари кўпаймоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жабрланган фуқароларнинг 66.5 фоизига алоҳида хонадонларида сақланаётган, 33.5 фоизига эса кўчаларда юрган дайди итлар жароҳат етказган. Ушбу ҳолатларни бартараф қилиш, туман ҳудудида эпизоотияга қарши курашиш чораларини янада кучайтириш, туманга ҳайвонларнинг ўта ҳавфли, юқумли касалликларнинг четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда ҳайвонларни профилактик эмлашни ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6- ва 24- моддаларига асосан Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши
 ҚАРОР ҚИЛАДИ: 
1. Янгибозор туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Д.Эркаевнинг “Туман ҳудудида ҳайвонларни профилактик эмлаш бўйича “Долзарб 90 кунлик” тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин. 
2. Туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи (М.Сабиров)га: аҳоли хонадонларида мавжуд бўлган ит, мушук ва бошқа ҳайвонларни қайта рўйхатдан ўтказиб, эмлаш ишларини олиб борсин; 
3. Янгибозор туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи (Д.Эркаев) ва туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи (М.Сабиров)ларга: 
биргаликда долзарб қилинадиган ишлар юзасидан йўл-харита тузилсин; e-qaror.gov.uz 31.03.2022 2 қилинган ишлар тўғрисидаги маълумотларни Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссиясига тақдим қилсин. 
4. Туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи (М.Сабиров), Янгибозор туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи (Д.Эркаев) ва туман маҳалла маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (Ф.Рўзметова)ларга:
 барча маҳаллаларда ҳайвонларни профилактик эмлаш, шу жумладан қутириш касаллигининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш ишларини ташкил қилсин; аҳоли ўртасида ҳайвонларнинг ўта хавфли, юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишларини кучайтириб, уларга қарши эмламалар ва дизенфекцияловчи воситаларнинг етарли заҳирасини яратсин;
 аҳоли хонадонларида мавжуд бўлган чорва ҳайвонлари ва итларни ўта хавфли, юқумли касалликларга қарши тўлиқ эмлаш ишларини амалга оширсин;
 5. Туман тиббиёт бирлашмси бош врачи (М.Ваисова)га: аҳоли ўртасида ҳайвонлардан шикастланиш ва қутуриш касаллиги тўғрисида доимий равишда тушунтириш ишларини олиб борсин; жабрланган фуқаролар мурожаат қилган тақдирда турли касалликларга қарши вакцинацияни тезкорлик билан ўтказсин; фуқароларни эмлаш учун антирабик вакциналарнинг зарур заҳирасини етарли миқдорда яратиш топширилсин. 
6. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (У.Нурметова)га: 
-туманда ҳайвонларни профилактик эмлаш бўйича “Долзарб 90 кунлик” доирасида амалга оширилган тадбирларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб борилсин. 
7. Ушбу қарорнинг ижросини нозорат қилиш Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси (У.Нурметов) зиммасига юклатилсин.