Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги 27-сонли “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чоратадбирлари” тўғрисидаги фармони ижроси юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган ишлар
1-02-2022, 10:18 Chop etish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги 27-сонли “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чоратадбирлари” тўғрисидаги фармони ижроси юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган ишлар тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги 27-сонли “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 377-сон Қарорига мувофиқ йўл харакати хавфсизлигини ишончли таъминлаш соҳасида комплекс ташкилий-амалий чора-тадбирлар амалга оширилган ҳолда салмоқли ишлар қилинмоқда. Туман ҳудудида жиноятларни содир қилинишини барвақт олдини олиш ва содир бўлган жиноятларни иссиқ изида фош қилинишини таъминлаш, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш борасида самарали тизим яратиш ҳамда оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, харакат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноят содир бўлиши мумкин бўлган жойлар таҳлил қилиниб, замонавий видеокузатув камералари ўрнатилиши ва туман ИИБ навбатчилик қисмига интеграция қилиниши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан Янгибозор тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р160 “Урганч – Гурлан - Туркманистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 11-километридан 30-километригача, 4Р159 “Урганч-Шовот” автомобиль йўлининг 11-километридан 15-километригача замонавий видеокузатув мосламалари, 4Р160 “Урганч ш.- Гурлан ш. - Туркманистон Республикаси чегараси” автомобил йўлининг 17-19-километрига транспорт воситаларини тартибга солувчи светофор қурилмасини ва тунги вақтда ёритиб турувчи чироқлар ўрнатишни зарур. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги 27-сонли “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 377-сон Қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши e-qaror.gov.uz 20.01.2022 2 ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Янгибозор тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, ЖҲҲ бошлиғи, подполковник Ж.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги 27-сонли “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги фармони ижроси юзасидан амалга оширилиши зарур ишлар тўғрисидаги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин. 2. Янгибозор тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари (М.Самандаров), Янгибозор тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари (И.Нурметов), Янгибозор тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, ЖҲҲ бошлиғи, подпалковник Ж.Каримов, Янгибозор тумани ИИБ ЙҲҲГ катта инспектори, катта лейтенант (У.Эгамов) га: -Урганч-Гурлан йўлининг "Манғитлар" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида пиёдалар ўтиши жойига қўлда бошқариладиган светафор ўрнатиш чораларини кўрсин, -Урганч-Гурлан йўлининг 17-километрида Қаландардўрман қишлоғига борадиган йўл билан кесишган жойига, Урганч-Гурлан йўлининг 19-километрида "Оча-қалъа" маҳалласи ва "Дўстлик" маҳалласи йўли билан кесишмасига светафор ўрнатиш чораларини кўрсин. 3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Халметов), туман молия бўлими бошлиғи вазифасини вақтинчалик бажарувчи (Р.Нуриллаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (Ф.Рўзметова), Янгибозор тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари (М.Самандаров), Янгибозор ИИБ бошлиғи (И.Тажимуратов)га: -туман ҳудудидаги йўлларга замонавий видеокузатув камералари ўрнатиш чораларини кўрсин; - Урганч - Шовот, Урганч – Гурлан магистрал йўлининг туман ҳудудидан ўтувчи қисмига ва ички йўлларга тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш чораларини кўрсин. 4. Янгибозор тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, ЖҲҲ бошлиғи, подпалковник Ж.Каримов, Янгибозор тумани ИИБ ЙҲҲГ катта инспектори, катта лейтенант У.Эгамовга: Туман ҳудудида жиноятларни содир қилинишини барвақт олдини олиш, харакат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тарғибот ташвиқод, рейд тадбирларини ўтказсин. 5. Ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари (Д.Палвонов)га: - Янгибозор тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари М.Самандаров туман ҳудудида харакат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чорраҳалардаги, йўллардаги носозликларга, тунги ёритқич чироқларининг ўрнатилишига эътиборсиз бўлиб, ўзининг лавозим мажбуриятларига масъулиятсиз ёндашганлиги учун интизомий жазо чораси қўллаш юзасидан огоҳлантирилсин. 6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия (Д.Эркаев) зиммасига юклатилсин.

Скачать файл: 3_-svetafor-rnatish-trisida.pdf [236,78 Kb] (cкачиваний: 0)
Посмотреть онлайн файл: 3_-svetafor-rnatish-trisida.pdf