Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Янгибозор туманида Инвестиция ва ташқи савдо бўлими томонидан 2021 йил давомида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан бажарилган ишлар тўғрисида.
1-02-2022, 11:31 Chop etish

Янгибозор туманида Инвестиция ва ташқи савдо бўлими томонидан 2021 йил давомида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан бажарилган ишлар тўғрисида. Халқ депутатлари Янгибозор тумани қайд қиладики, Янгибозор туманида 2021 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш йиллик режаси 13.0 млн. АҚШ доллар шундан январь-декабрь ойлари режаси 13.0 млн. АҚШ доллари қилиб белгиланган бўлиб, хозирги кунда 13.289 млн. долларга ёки режаси 102.2 фоизга бажарилди. Туманда 2021 йилда экспорт қилиш қилиш йиллик режаси 10 620 минг.доллар бўлиб, январьдекабрь учун 10 620 минг.доллар қилиб белгиланган бўлиб, режа 9 701 минг.долларга ёки январьдекабрь режаси 91 фоизга бажарилди. Жумладан: Саноат йўналиши бўйича январь-декабрь режаси 4 888 минг.доллар, ҳақиқатда режа 3635 минг.долларга яъни, режа 74 фоизга; Қишлоқ хўжалиги бўйича январь-декабрь режаси 5 732 минг.доллар, ҳақиқатда режа 6066 минг.долларга яъни, режа 106 фоизга бажарилди. Туманда 2021-2022 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича шаклланган 107 та лойиҳалар тўғрисида Туманда 2021-2022 йилларда жами қиймати 567 млрд 590 млн.сўм инвестиция ўзлаштирилиши ҳисобига 107 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳамда 2077 та янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган. Жумладан: - саноат йўналишида – 23 та лойиҳа (инвестиция қиймати 422,9 млрд.сўм, яратиладиган иш ўрни 1764 та); - хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида – 63 та лойиҳа (қиймати 62,5 млрд.сўм, яратиладиган иш ўрни 175 та); - қишлоқ хўжалиги соҳасида – 21 та лойиҳа (қиймати 82,2 млрд.сўм, яратиладиган иш ўрни 150 та); e-qaror.gov.uz 26.01.2022 2 Жорий йилнинг январь–декабрь ойларида қиймати 530.5млрд.сўм бўлган 107 та лойиҳа ишга туширилиши, 2077 та янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, хозирги кунда қиймати 130,9 млрд.сўм бўлган 86 та лойиҳа ишга тушган, ҳолда 882 та янги иш ўринлари яратилган. Хусусан, саноат йўналишида қиймати 52,4 млрд.сўм бўлган 9 та лойиҳа амалга оширилиб, 587 та иш ўринлари яратилди; қишлоқ хўжалигида қиймати 28,7 млрд.сўм бўлган 61 та лойиҳа амалга оширилиб, 171 та иш ўринлари яратилди; хизмат кўрсатиш йўналишида қиймати 49,6 млрд.сўм бўлган 16 та лойиҳа амалга оширилиб, 124 та иш ўринлари яратилди. 2021 йилда туманда бўш турган бинолар юзасидан: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 666-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан туманда барча тоифадаги фойдаланилмаётган бўш турган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ишлари натижасида хусусий секторга қарашли бўш турган объектлар ва ер майдонлари 426 тани ташкил қилиб, уларнинг ер майдони 39,5 гектар, қурилиш ости майдони 53,5 минг кв.м дан иборат. Шундан: 183 та объектларда инвестиция лойиҳалари амалга оширилган бўлиб, улар томонидан 40,7 млрд.сўм инвестиция ўзлаштирилиб, 338 та янги иш ўринлари яратилган. Шунингдек, - 17 та объектлар давлат захирасига қайтарилган объектлар; - 12 та объект турар жой тоифасига ўтказилган; Ҳозирги кунда туманда жами 211 та бўш турган объектлар хўжалик фаолиятига жалб қилинмаганлиги сабабли, объект мулкдорларига нисбатан таъсирчан солиқ механизми кўлланилмоқда. Ҳозирги кунда ушбу бўш турган объектларни фаолиятини тиклаш бўйича туман ишчи гуруҳи томонидан тегишли ишлар олиб борилмоқда. Туманда ташкил қилинган Ҳазорасп эркин иқтисодий зонаси Янгибозор тумани филиали Бўзқалъа қишлоғи "Қадрият" маҳалласида жойлашган бўлиб, умумий ер майдони 15,0 гектардан иборат. "Эркин иқтисодий зонаси"да 16 та саноат корхоналарини ташкил қилиш, йилига ўртача 120,0 млрд.сўмлик ҳажмда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, жами 235 нафарга яқин янги иш ўринлари яратиш режалаштирилмоқда. Кичик саноат зонаси "Манғитлар" маҳалласи жойлашган "Кичик саноат зонаси" умумий майдони 1,6 гектардан иборат бўлиб, жами 12 та саноат корхоналарини ташкил қилиш ҳисобига йилига ўртача 35,6 млрд.сўм ҳажмда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, жами 120 нафарга яқин янги иш ўринлари яратиш режалаштирилмоқда. Ёшлар кичик саноат зонаси: Туманда “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”ни ташкил этиш юзасидан туман ҳокимининг 2021 йил 21 январдаги № 85-сонли қарорига асосан Ёшлар кичик саноат зонаси ташкил этиш учун e-qaror.gov.uz 26.01.2022 3 Янгибозор тумани “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғинида 2,6 гектар ер майдони ажратилган. “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”да жами 40 та саноат корхоналарини ташкил қилиш ҳисобига йилига ўртача 22,6 млрд.сўм ҳажмда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, жами 212 нафарга яқин янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Туманда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумот Туманда JICA маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар сони жами 8 та, лойиҳаларнинг умумий қиймати 8,8 млрд.доллар бўлиб, шундан ташаббукорларнинг маблағлари 2,8 млрд.долларни, JICA кредит маблағлари 5,9 млрд.долларни ташкил қилади. Ушбу лойиҳалардан жами 6 таси ишга тушган ва 61 та янги иш ўринлари яратилган. Юқорида келтирилганларни инобатга олган ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Янгибозор тумани инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғининг ўринбосари А.Эрматовнинг туманда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. 2. Янгибозор тумани инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғининг ўринбосари (А.Эрматов)га: - туманда бўш турган бинолардан фойдаланишни тўғри йўлга қўйсин; -ҳудудий инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш чораларини кўрсин; -туманга бириктирилган чет эл элчихоналари билан ҳамкорликни кучайтирсин; -туманда “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”ни ташкил этиш юзасидан тегишли амалий чоралар кўрсин. 3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ф.Искандаров зиммасига юклатилсин.


Скачать файл: 22-investicija.pdf [236,81 Kb] (cкачиваний: 2)
Посмотреть онлайн файл: 22-investicija.pdf