Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Янгибозор туманидаги 22-сон умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сонли фармонига асосан кўрсатилган номзодлардан муносибини тайинлаш тўғрисида
1-02-2022, 11:59 Chop etish

Янгибозор туманидаги 22-сон умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сонли фармонига асосан кўрсатилган номзодлардан муносибини тайинлаш тўғрисида. Хоразм вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров томонидан 22-сон умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сонли фармонига асосан кўрсатилган номзоднинг мактаб кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича дастурлари атрофлича ўрганилиб, депутатлар томонидан очиқ овоз бериш йўли билан овозга қўйилди. Янгибозор туманидаги 22 - сон умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига номзоддан Жумамуратова Азиза Улуғбек қизи 23 та овоз олиб, директорлик лавозимига муносиб номзод деб топилди. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олган ҳолда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 - ва 24 -моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Хоразм вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан кўрсатилган номзод А.Жумамуратованинг мактаб кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича дастурлари тақдимоти ва маърузаси маълумот учун қабул қилинсин. 2. Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши томонидан 22-сон умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига муносиб деб топилган Жумамуратова Азиза Улуғбек қизи номзоди Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармасига тавсия этилсин. 3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгаши Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссия раиси О.Машарипов зиммасига юклатилсин


Скачать файл: 13_-22-maktab.pdf [228,3 Kb] (cкачиваний: 2)
Посмотреть онлайн файл: 13_-22-maktab.pdf