Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Янгибозор туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотларининг 2021 йил харажатлар сметасига тегишли тартибда ўзгартириш киритиш тўғрисида
1-02-2022, 12:14 Chop etish

Янгибозор туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотларининг 2021 йил харажатлар сметасига тегишли тартибда ўзгартириш киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддасига асосан туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотларининг 2021 йил харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш таклифи атрофлича муҳокама қилиниб, Халқ депутатлари туман Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Янгибозор туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин. 2. Янгибозор туман ҳокимлигининг молия бўлими туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи барча бюджет ташкилотлари томонидан тақдим қилинган сўровномаларни ўрганиб чиқиб, дебитор ва кредиторлик қарздорликларига йўл қўймаслик мақсадида тегишли ўзгартиришлар киритилсин. 3. Янгибозор туман ҳокимлигининг молия бўлими мудири Ғ.Рўзметовга туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисмига 1-иловага мувофиқ киритилаётган ўзгартиришларни Хоразм вилояти Молия бош бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга ошириш вазифаси юклатилсин. 4. Янгибозор тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси бошлиғи Р.Эшаметов ажратилган маблағларни белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар тақдим қилингандан кейин ўтказилишини таъминласин. 5. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Халметов ҳамда Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Ф.Искандаров зиммасига юклатилсин.



Скачать файл: 14_-molija-2.pdf [234,83 Kb] (cкачиваний: 0)
Посмотреть онлайн файл: 14_-molija-2.pdf