Xorazm viloyati Xalq deputatlari Yangibozor tuman Kengashi / Янгибозор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Янгибозор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Янгибозор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Халқ депутатлари туман Кенгаши қайд қиладики, мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4702 сонли қарори қабул қилинди. Қарорга асосан худудларнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг бошқа қиёсий устунликларини баҳолашнинг ягона тизими жорий этилди. Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг чуқур таҳлил қилишда истиқболга йўналтирилган мақсадли дастурларни ижроси комплекс баҳоланмоқда. Юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасининг рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди. Ушбу рейтинг кўрсаткичлари асосан 6 та йўналиш бўйича баҳоланиб, қуйидагича натижаларга эришилди. Жумладан: - “Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари” бўйича; Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар: Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: 2021 йилда 443.8 млрд.сўмга, 105.8 фоизга ўсишини таъминлаш прогнози белгиланган бўлиб, хақиқатда 468.9 млрд.сўмга, 117.3 фоизга бажарилиши таъминланди. 2020 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми аҳоли жон бошига 3109.3 минг.сўми ташкил қилган бўлиб, 2021 йилда 5269.0 минг.сўмни ташкил қилиб, олдинги йилга нисбатан 2160.0 минг.сўмга кўпайишига эришилди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришда асосан янги лойиҳаларнинг e-qaror.gov.uz 20.01.2022 2 амалга оширилиши жумладан: “Yangibozor billur tekstil” МЧЖ, “Yangi bozor textile agro cluster” МЧЖ томонидан тикув фабрикасининг ташкил қилиниши, фаолиятсиз корхоналарнинг фаолиятини қайта тиклаш ва янгидан кичик корхоналарнинг ташкил қилиниши юзасидан тегишли ишлар амалга оширилди. 2022 йилда саноат ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш мақсадида “Қадрият” маҳалласидаги саноат зонаси ҳамда “Манғитлар” маҳалласидаги кичик саноат зонасида янги лойиҳаларнинг жумладан ош тузи, ёғ-мой, кунжут ёғи, синтифон, асфальт ҳамда минерат ўғит маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Шунингдек мавжуд саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини оширишга катта эътибор қаратилади. Қурилиш ишлари ҳажми: 2021 йилда қурилиш ишлари прогнози 225.5 млрд.сўмга белгиланган бўлиб, хақиқатда 228.5 млрд.сўмга бажарилиб, ўсиш суръати 103.9 фоизни ташкил қилди. 2020 йилда қурилиш ҳажми аҳоли жон бошига 2190.4 минг.сўми ташкил қилган бўлиб, 2021 йилда 2579.0 минг.сўмни ташкил қилиб, олдинги йилга нисбатан 389.0 минг.сўмга кўпайишига эришилди. Капиталга киритиладиган инвестициялар ҳажми: 2021 йилда инвестициялар ҳажми прогнози 372.0 млрд.сўмга ёки 108.0 фоизга ўсиши белгиланган бўлиб, амалда 485.0 млрд.сўмга бажарилиб ўсиш суръати 111.8 фоизга бажарилиши таъминланди. 2020 йилда инвестициялар ҳажми аҳоли жон бошига 4959.7 минг.сўми ташкил қилган бўлиб, 2021 йилда 5449.0 минг.сўмни ташкил қилиб, олдинги йилга нисбатан 489.3 минг.сўмга кўпайишига эришилди. Хизматлар соҳасида: 2021 йилда хизматлар соҳасида белгиланган прогноз 333.3 млрд.сўм бўлиб, 118.1 фоизга ўсиши хақиқатда 333.9 млрд.сўмга, 120.7 фоизга бажарилиши таъминланди. 2020 йилда хизматлар ҳажми аҳоли жон бошига 2969.4 минг.сўми ташкил қилган бўлиб, 2021 йилда 4022.5 минг.сўмни ташкил қилиб, олдинги йилга нисбатан 1053.1 минг.сўмга кўпайишига эришилди. Чакана савдо айланмаси: 2021 йилда прогнозга асосан 275.9 млрд.сўм бўлиб, 116.9 фоизга ўсиши хақиқатда 280.1 млрд.сўмга, 126.7 фоизга бажарилиши таъминланди. 2020 йилда чакана савдо ҳажми аҳоли жон бошига 2220.0 минг.сўми ташкил қилган бўлиб, 2021 йилда 3337.0 минг.сўмни ташкил қилиб, олдинги йилга нисбатан 1117.0 минг.сўмга кўпайишига эришилди. Жорий йил якуни билан эришилган натижалар: Саноат махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 463.3 млрд.сўм (117.3 фоиз), инвестициялар ҳажмини 398.7 млрд.сўмга (129.0 фоиз), қурилиш ишлари ҳажмини 228.5 млрд.сўмга (103.9 фоиз), e-qaror.gov.uz 20.01.2022 3 хизматлар ҳажмини 333.9 млрд.сўмга (120.7 фоиз), чакана савдо ҳажмини 280.4 млрд.сўмга (126.7 фоиз), қишлоқ хўжалиги ҳажмини 1969.4 млрд.сўмга (102.5 фоиз), экспорт ҳажмларини 32141.7 минг.доллга (3.2 м), импорт ҳажмларини 6520.5 минг.доллга (108.7 фоиз) етказиш чоралари кўрилди. II. Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари Тумандаги 36.3 минг нафар иқтисодий фаол аҳолидан 32.7 минг нафари банд аҳоли ҳисобланиб, қолган 3.6 минг нафари ишсиз. Ушбу ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларидаги мавжуд ишчиларнинг ҳамда талаб қилинадиган ишчилар сони ўрганилиб, уларга 734 нафар ишсиз аҳоли ишга жойлаштирилди. Ўтказилган 10 та бўш иш ўринлари ярмаркалари орқали 60 нафарнинг бандлиги таъминланди. 2021 йил январь ҳолатига 694 нафар фукаролар касбга қайта ўқитилди. 2021 йил январь-декабрь ойларида янги иш ўринларини яратиш прогнози 1944 тани ташкил қилиб, амалда 2 273 та (116 фоиз) янги иш ўринлари яратилди. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтган фуқароларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган 117 нафар фуқарога 29.9 млн.сўм миқдорда бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидиялар ажратилди. Кичик бизнес субъектларида маҳсулот (хизмат) лар ҳажмини ошириш. Туманда фаолият кўрсатаётган 1489 та кичик бизнес субъектлари (жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 279, саноат – 260, қурилиш – 29, савдо – 442, ташиш ва сақлаш хизматидагилар – 39, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 52, ахборот ва алоқа - 6, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш – 11 ва бошқа турлари бўйича - 368) ҳисобига 2021 йилда 798.4 млрд.сўмлик ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатилишини таъминлаш. 2021 йилда амалга оширилган 24 та хизмат кўрсатиш лойиҳалари эвазига корхоналарда 18.7 млрд.сўм, 20 та саноат корхоналари томонидан ишга туширилган янги инвестиция лойиҳалари ҳисобига 178.9 млрд.сўм маҳсулотлар ишлаб чиқарилган ва йил якунига қадар ишга тушадиган жами 196 та корхоналарда 20.1 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатилишини ташкил қилиш ҳамда уларни статистика ҳисоботларида акс эттирилди. Бундан ташқари 2020 йил якуни билан “нолъ” ҳажм топширган 32 та корхона ва фаолиятсиз 22 та корхоналарни фаолият қайтадан йўлга қўйилди. Тадбиркорлик субъектларининг яшовчанлигини ошириш. Туманда жорий йил 1 январь ҳолатига жами 1489 та кичик тадбиркорлик субъектлари юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, шундан 1364 таси фаолият кўрсатиб келмоқда. Тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш уларни сонини кўпайтириш мақсадида 2021 йил давомида янгидан 271 та кичик бизнес субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Туманда жорий 2021 йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида жами 47.3 млрд.сўмлик кредитлар ажратилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йил 1 декабрь ҳолатига 1356 та фуқароларга 32.0 млрд.сўм миқдорида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб режага нисбатан (80 %) бажарилди. Натижада ушбу имтиёзли кредит маблағлари орқали янгидан 1523 та янги иш ўринлари яратилди. Кичик бизнесда янги иш ўринлари яратиш. 2021 йилда жами 1944 та янги иш ўринлари бўйича йиғма прогноз параметрларини белгиланган. Жумладан: e-qaror.gov.uz 20.01.2022 4 Инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий инфратузилма ҳисобига 1242 та: Жумладан: - Ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 1238 та; - Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига 4 та; -Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 702 та: - кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 425 та; - янги якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 277 та; 2021 йил якуни билан янги иш ўринларини ташкил этиш йиғма прогноз параметрларига асосан жами 1994 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда 2273 янги иш ўринлари яратилди. Жумладан: ҳудудий инвестиция лойиҳалари амалга ошириш ҳисобига 1945 та янги иш ўринлари яратилди. Шундан: -саноат йўналишида 705 янги иш ўринлари яратилди. -қишлоқ хўжалиги йўналишида 605 янги иш ўринлари яратилди. -хизмат йўналишида 185 янги иш ўринлари яратилди. Кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 2021 йил якуни билан 290 та лойиҳадан 476 та янги иш ўринлари яратилди. Шундан: -саноат йўналишида 13 янги иш ўринлари яратилди. -қишлоқ хўжалиги йўналишида 132 янги иш ўринлари яратилди. -хизмат йўналишида 331 янги иш ўринлари яратилди. Янги якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 2021 йил якуни билан 297 та лойиҳадан 297 та иш ўринлари яратилди. V. Маҳаллий солиқларнинг йиғувчанлик кўрсаткичлари. Маҳаллий солиқларнинг йиғувчанлик кўрсаткичлари. Туман бўйича 2021 йил январь-декабрь ойлари учун бюджет даромадларига 26.0 млрд.сўм прогноз кўрсаткич белгиланган бўлиб, ҳақиқатда бюджетнинг даромадлар қисмига 32.1 млрд.сўм йиғилди ва режа 123.6 фоизга ёки 6.1 млрд.сўм ортиқча бажарилиши таъминланди. Маҳаллий тушум бўйича 2021 йил январь-декабрь йиллиги учун 23,7 млрд.сўм прогноз кўрсаткич белгиланган бўлиб, ҳақиқатда туман маҳаллий бюджетига 30,6 млрд.сўм йиғилди ва режа 129.0 фоизга ёки 6.8 млрд.сўм ортиқча бажарилиши таъминланди. Жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларидан ундириладиган тушумлар бўйича 2021 йил январь-декабрь учун 5.3 млрд.сўм прогноз кўрсаткич белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 6.2 млрд.сўм йиғилди ва режа 117.0 фоизга ёки 0.9 млрд.сўм ортиқча бажарилиши таъминланди. VI. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари. e-qaror.gov.uz 20.01.2022 5 Такрорий мурожаатлар сонини камайтириш. Туманда юридик ва жисмоний шахслардан келган мурожаатларни дастлабки мурожаатнинг ўзидаёқ ҳал қилинишини таъминлаш мақсадида мурожаатчини қониқтирган ҳолда масалаларнинг сифатли ва жойида кўриб чиқилиб, ечим топишини таъминлаш учун тумандаги ташкилотларнинг мурожаатларни кўриб чиқилишидаги масъулиятини ошириш натижасида жорий январь-ноябрь ойлари давомида жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатлар сони 387 та ташкил қилади. Жисмоний ва юридик шахслардан томонидан 2 та таркорий муроажатлар қабул қилинган. Қаноатлантирилган мурожаатлар улуши кўпайтириш. Туманда юридик ва жисмоний шахслардан келган мурожаатларнинг таркибида қоноатлантирилган мурожаатлар улушини ошириш мақсадида мурожаатларда келган масалаларни ечимини топиш бўйича назоратни кучайтириш, аризаларни тегишли соҳа мутахассисларни жалб қилиб жойига чиққан ҳолда кўриб чиқиш, мурожаатларни манзиллилигини тўғри йўлга қўйиб, тумандаги ташкилотларнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятини янадада ошириш чоралар кўрилиши натижасида жисмоний ва юридик шахслардан тушган 387 та муроажаатларни 314 таси қаноатлантирилган. Келиб тушган мурожаатлар, уни ҳал қилинишига қарата олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни ўз вақтида олдини олишга ва мурожаатни сифати ва муддатига риоя қилган ҳолда ҳал қилинишини таъминлашга самарали таъсир қилади. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Янгибозор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги Янгибозор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ж.Халметовнинг ҳисоботи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Сектор раҳбарлари (Ў.Курбанов, Ш.Ибрахимов, И.Тажимуратов, Ў.Аширов)га, туман ҳокими 1-ўринбосари (Ж.Халметов)га, туман ҳокими ўринбосарлари (М.Самандаров, Ф.Рўзметова)га, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасини вақтинчалик бажарувчи (И.Қаландаров)га, тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда: - рўйхатга киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка, касб-ҳунар ўқитишга жалб қилиш чораларини кўрсин. - бюджет даромадлари базасини кўпайтириш, яширин иқтисодиётни аниқлаш, қўшимча манбаларни излаб топиш чораларини кўрсин. - Ўзбекистон Республикаси Президенти порталидан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш юзасидан назорат ўрнатсин. - секторлар кесимида ишларни тўғри ташкил қилиш, барқарор ва мутаносиб иқтисодий e-qaror.gov.uz 20.01.2022 6 тараққиётни таъминлаш, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш; - янги иш ўринлари яратиш, ишсизликни камайтириш ва меҳнат бозори самарадорлигини таъминлаш; - ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш; - аҳоли ва бизнес учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг барқарорлиги ҳамда ишончлилигини таъминлаш; - рақобатбардошлик даражасини оширилиб, иқтисодиётни янада диверсификация қилиш; - ишбилармонлик муҳити сифатини яхшилаш, тадбиркорликни доимий қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш; - молиявий мустақиллигига эришиш ҳамда банк-молия соҳасини ривожлантириш; - фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлигини ошириш чораларини кўрсин. - кичик бизнес субъектлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чораларини кўрсин; 3. Янгибозор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи (Ж.Халметов)га: - Янгибозор туманида 2022 йил январь-декабрь ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми прогноз кўрсаткичи бажарилишини таъминласин. 4. Янгибозор тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари (М.Самандаров)га : - Янгибозор туманида 2022 йил январь-декабрь ойларида қурилиш ишлари ҳажми прогноз кўрсаткичи бажарилишини таъминласин. 5. Янгибозор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини вақтинчалик бажарувчи (М.Сапарбоев)га: - Янгибозор туманида 2022 йил январь-декабрь ойларида қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми прогноз кўрсаткичларини бажарилишини таъминласин. 6. Туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўринбосари (А.Эрматовга)га: - Янгибозор туманида 2022 йил январь-декабрь ойлари ҳорижий инвестиция ҳажми белгиланган прогноз кўрсаткичи бажарилишини таъминласин. 7. Халқ депутатлар туман Кенгаши депутатларига: - ўзлари сайланган ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини, хусусан ёшлар ва аёлларнинг иш бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан депутатлик назорати ўрнатсин. 8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг доимий комиссиялари ва сектор раҳбарлари (Ў.Курбанов, Ш.Ибрахимов, И.Тажимуратов, Ў.Аширов) зиммасига юклатилсин.

Скачать файл: 5_-rejting.pdf [248,81 Kb] (cкачиваний: 10)
Посмотреть онлайн файл: 5_-rejting.pdf
1-02-2022, 10:30
Sahifaga qaytish