Xorazm viloyati Xalq deputatlari Yangibozor tuman Kengashi / Янгибозор туманида аҳолини кутубхоналарга жалб қилиш, уларнинг китобхонлик мутолаа маданиятини ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида

Янгибозор туманида аҳолини кутубхоналарга жалб қилиш, уларнинг китобхонлик мутолаа маданиятини ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида

Янгибозор туманида аҳолини кутубхоналарга жалб қилиш, уларнинг китобхонлик мутолаа маданиятини ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида. Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши қайд қиладики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354 сонли қарорида “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига Ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида Республиканинг барча туманларида Ахборот–кутубхона марказлари ташкил этиш, аҳолини кутубхоналарга жалб қилиш, уларнинг китобхонлик ва мутолаа маданиятини ошириш кўзда тутилган. Янгибозор туман ҳокими ташаббуси билан 2021 йил октябр ойида Ахборот–кутубхона маркази туман “Маънавият ва маърифат ”маскани биносига кўчирилди. Янги бино замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган бўлиб, китобхонлар талаблари даражасида шароитлар яратилган. Янгибозор туман Ахборот-кутубхона маркази жами фонди 79766 нусха, 26478 дона ўзбек тилида, лотин тилида 3037 дона, 31 дона бошқа тилларда, рус тилида 50220 нусхада босма нашрлар мавжуд. Ахборот-кутубхона фондларини бўлим ва соҳалар бўйича шакллантириш, бадиий адабиётларни қатъий алфавит бўйича жойлаштириш ишларини амалга оширди. Туман ҳокимлиги томонидан 100 млн сўмлик янги адабиётлар билан таъминланди. Янгибозор Ахборот–кутубхона маркази ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш хизматининг китобхонлар сонини 15080 нафарни, китоб бериш 75698, қатнов 69745 тани ташкил этади. Аҳолига, айниқса ёшларга кутубхона хизмати кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида 4 та кўчма кутубхона ташкил қилиниб, кўчма кутубхоналар фаолияти йўлга қўйилган. Ижтимоий тармоқларда раҳбар ходимлар учун “Китобхонлик одамийлик манбаи”, кенг китобхонлар оммасига бағишлаб “Зиёкор” ҳамда “Билимдон болажон” телеграм гуруҳлари ташкил қилинди. “Эртакчи болалар” гуруҳи туман мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари танловлари учун ташкил қилинди. Телеграм гуруҳларига адабиётларнинг ПДФ ва аудио шакллари жойланиб борилди. Китобхонлар томонидан сўралган ўзбек ва жаҳон адабиёти намояндаларининг асарлари, илмий ва илмий-оммабоп адабиётлар, дтм тестлар, изоҳли луғатлар ва бошқа адабиётлар, кун янгиликлари, ибратли ҳикоялар, шифокор маслаҳатлари, болажонлар учун эртаклар, ҳикоялар, мақоллар ва топишмоқлар, турли ўйинчоқлар ясаш учун кўрсатмалар ва бошқа ахборотлар мунтазам киритиб борилди. Янгибозор туман Ахборот-кутубхона маркази Ахборот коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати кутубхонага келган китобхонларга хизмат кўрсатиш, фондни электрон китоблар билан тўлдириш, китоб фондини ҳисобга олиш ва электрон нусхасини e-qaror.gov.uz 20.01.2022 2 давом қилдириш интернет тармоқлари орқали китобхонларга онлайн сифатли хизмат кўрсатилиб келмоқда. Ахборот-кутубхона маркази электрон китоб фондида, ўзбек, рус тилидаги бадиий адабиётлар ва фан соҳаларига оид турли мазмундаги адабиётлар бор бўлиб, улар доимий равишда ижтимоий тармоқлар орқали китобхонларга тақдим қилиб борилмоқда. Ахборот коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати бўлими томонидан кутубхонада электрон база мунтазам равишда шакллантирилиб борилмоқда. Кутубхонадаги электрон китоблар сонини кўпайтириш ва китобхонларга янада самарали хизмат кўрсатиш мақсадида “онлине” тизимида телеграм хизмати кўрсатилмоқда. Телеграм ижтимоий тармоғи: ҳттпс://т.ме/ЯнгибозорАКМ. Каналга жаҳон ва ўзбек адиблари асарлари, шоирларниг китоблари, қизиқарли ҳикоялар, турли-хил мавзудаги қиссалар ПДФ ҳамда аудио форматда ўзбек ва рус тилларда тақдим этилмоқда. Хозирги кунда ҳттпс://т.ме/ЯнгибозорАКМ, телеграм каналида Eлектрон китоблар ПДФ – 3194 Аудио китоблар – 2465 Видеороликлар – 560 Бошқа маълумотлар - 2230 тани ташкил қилади. 8 та Телеграм гуруҳлари ташкил қилиниб, кутубхона марказимиз фойдаланувчиларига масофадан хизмат кўрсатилмоқда. Фаcебоок саҳифаси: ҳттпс://www.фаcебоок.cом/ХоразмЯнгибозорТАКМва ҳттпс://www.фаcебоок.cом/гроупс/ХоразмЯнгибозор.т.АКМ фаcебоок гуруҳлари орқали “Уйда қолинг”, “Китоб ўқинг” шиори билан масофадан туриб хизмат кўрсатилди. Жаҳон ва ўзбек адиблари асарлари, шоирларининг китоблари, қизиқарли ҳикоялар, турли-хил мавзудаги қиссалар ПДФ ҳамда аудио форматда ўзбек ва рус тилларда тақдим этилди. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 - , 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Янгибозор туман Ахборот-кутубхона маркази директори Г.Жумамуротованинг Янгибозор туманида аҳолини кутубхоналарга жалб қилиш, уларнинг китобхонлик ва мутолаа маданиятини ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. 2. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими (Ф.Рўзметова), туман Ахбороткутубхона маркази (Г.Жумамуротова), туман Маънавият ва маърифат маркази (Р.Матюсупов)ларга: - туманнинг кутубхона мавжуд бўлмаган маҳаллаларида “Маҳалла кутубхоналари”ни ташкил этиш имкониятларини ўрганиб чиқсин; - туман Ахборот-кутубхона маркази маҳалла кутубхоналари фаолиятига услубий кўмаклашиш тизимини йўлга қўйиш чораларини кўрсин; e-qaror.gov.uz 20.01.2022 3 - маҳаллаларда “Маҳаллам ёшларини китобга қизиқтиришга ўз ҳиссамни қўшаман”, “Маҳаллам кутубхонасига туҳфам”, “Энг яхши совға-китоб” лойиҳаларини амалга оширсин; - 2022 йил 1 июнга қадар маҳалла кутубхоналарини Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг электрон маълумотлар базасига улаш чораларини кўрсин. 3. Туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи (У.Қодиров), туман молия бўлими раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи (Р.Нуриллаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими (Ф.Рўзметова), туман Ахборот-кутубхона маркази (Г.Жумамуротова) ларга: - жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан “Маҳалла кутубхоначиси” лавозимига маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи ҳамда қоида тариқасида кутубхоначилик фаолиятида иш тажрибасига эга бўлган ходимларни жалб этиш чораларини кўрсин. 4. Тумандаги барча корхона ва ташкилот раҳбарларига: - ҳар бир раҳбар ўз корхона, ташкилотида ички кутубхона ташкил қилиш чораларини кўрсин. 5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Халметов), туман Маҳалла ва оилани қўллабқувватлаш бўлими бошлиғи (Ф.Рўзметова) ва туман молия бўлими раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи (Р.Нуриллаев)ларга: - маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан туман Маънавият-маърифат маркази кутубхонасига мебель жиҳозлари олиш, маҳаллий бюджет маблағлари ва ҳомийлик ёрдамида китоб фондини ошириш чораларини кўрсин. 6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси О.Машарипов зиммасига юклатилсин.

Скачать файл: 7_-kutubhona.pdf [241,76 Kb] (cкачиваний: 9)
Посмотреть онлайн файл: 7_-kutubhona.pdf


1-02-2022, 11:08
Sahifaga qaytish