Xorazm viloyati Xalq deputatlari Yangibozor tuman Kengashi / Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқилиши ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда Янгибозор тумани 3-сектор томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи полковник Тажимуратов Илхам Рахимбаевичнинг ахбороти

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқилиши ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда Янгибозор тумани 3-сектор томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи полковник Тажимуратов Илхам Рахимбаевичнинг ахбороти

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқилиши ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда Янгибозор тумани 3-сектор томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи полковник Тажимуратов Илхам Рахимбаевичнинг ахбороти тўғрисида Янгибозор туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли фармоннинг ижросини таъминлаш бўйича 2021 йилнинг 12 ойи давомида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, тадбиркорлар 3-сектор раҳбари томонидан хафтанинг ҳар иш кунида соат 08:00 дан 11:00 гача тадбиркорларнинг мурожаатлари бўйича қабул ташкил қилинган. Ўтган давр мобайнида тадбиркорлар томонидан 216 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 176 таси (81.4 фоизи) ҳал қилинди. Шундан ўтказилган сайёр қабулларда жами 138 та мурожаат кўриб чиқилиб, 109 таси (79 фоизи) ижобий ҳал қилинган 29 таси (21 фоизи) ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал қилинган. Келиб тушган 216 та мурожаатларнинг 39 таси “Ер, кадастр ва архитектура” масаласи, 32 таси “Солиқ” масаласи, 45 таси пул-олди берди масаласи, 36 таси “Банк кредитлари” масаласи ва 64 таси бошқа масалалар ташкил қилади. 3-сектор раҳбари ва тегишли идора, ташкилотлар билан биргаликда 2021 йилнинг январьдекабрь ойларида тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича 64 та сайёр қабуллари ўтказилди, уларда жами 256 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, улар томонидан 138 та масалалар кўтарилди. Шундан 109 таси ҳал қилинган, 29 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Туманда 3-сектор томонидан худудда тадбиркорликни ривожлантириш ва бизнес юритиш учун қулай муҳит яратиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда ва бу ҳолат тадбиркорлар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Ҳозирги кунда бизнинг 3-сектор худудимизга тадбиркорларга Давлатимиз томонидан берилаётган солиқ ва бошқа имтиёзлар тўғрисида кўплаб тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2021 йил 27 март кунидаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5041-сонли қарори бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан сектор ҳудудида яшовчи оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларнинг 125 нафарига оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш учун имтиёзли шартлар асосида кредитлар ажратиб берилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқилиши ва уларнинг e-qaror.gov.uz 20.01.2022 2 ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда Янгибозор тумани 3-сектор томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи полковник Тажимуратов Илхам Рахимбаевичнинг ахборотини муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 - , 24 - моддасига мувофиқ, ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқилиши ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда Янгибозор тумани 3-сектор томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи полковник Тажимуратов Илхам Рахимбаевичнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Сектор раҳбарлари (Ў.Қурбанов, Ш.Ибрахимов, И.Тажимуратов, Ў.Аширов)га : - сектор ҳудудларида манзилли сайёр қабуллар ташкил қилиш ҳамда тадбиркорлар мурожаатларини тегишли ташкилотлар билан кўриб чиқиш ва ижобий ҳал қилишда масъулият билан ёндашсин. - тадбиркорлик субъектлари, айниқса хорижий инвесторлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, уларни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни амалда бартараф этишга қаратилган қонунчилик ижроси устидан назорат фаолиятини янада кучайтириш; - тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик ижроси мунтазам ўрганиб, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўрсин. - ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларнинг меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш шунингдек, ёшларнинг ижтимоийиқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан мониторинг олиб борсин. 3. Сектор раҳбарлари (Ў.Қурбанов, Ш.Ибрахимов, И.Тажимуратов, Ў.Аширов) тегишли идора ва ташкилотлар ҳамкорлигига: - табдиркорлик субъектларига яқиндан ёрдам бериш, юзага келган муаммоларини аниқлаш ва қонун доирасида ҳал қилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрсин. 4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Халметов ҳамда Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Ф.Искаандаров) зиммасига юклатилсин.

Скачать файл: 8_-iib-tadbirkorlar-murozhaati.pdf [234,44 Kb] (cкачиваний: 6)
Посмотреть онлайн файл: 8_-iib-tadbirkorlar-murozhaati.pdf


1-02-2022, 11:14
Sahifaga qaytish