Xorazm viloyati Xalq deputatlari Yangibozor tuman Kengashi / Янгибозор туман Адлия бўлими томонидан 2021 йил IV чоракда амалга оширилган ишлар тўғрисида

Янгибозор туман Адлия бўлими томонидан 2021 йил IV чоракда амалга оширилган ишлар тўғрисида

Янгибозор туман Адлия бўлими томонидан 2021 йил IV чоракда амалга оширилган ишлар тўғрисида Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши қайд қиладики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сон Қарори билан юклатилган вазифалар ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди. - давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш соҳасида: Бўлим томонидан 2021 йилнинг 4-чораги давомида 1000 дан ортиқ янги қабул қилинган Ўзбекистон Рспубликаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг буйруқлари ҳамда қарорлари тумандаги давлат органлари ва ташкилотларга (электрон тизим орқали) белгиланган муддатларда етказилиб келинмоқда. Мазкур, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкил этиш бўйича адлия бўлими томонидан тегишли кўрсатмалар бериб борилмоқда. - қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика — вилоят — туман — маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чоратадбирларни амалга ошириш соҳасида: Бўлим томонидан тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда 2021 йилнинг 4-чораги давомида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида жами 1133 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан, оммавий ахборот воситаларида 357 та, шундан 8 таси телевидения 55 таси радио 11 таси газета 283 таси ВЕБ сайтлар ва бошқа электрон ахборот воситаларида чиқишлар қилинди, оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар, яъни маърузалар, давра суҳбатлари, семинарлар, конференциялар ҳамда уйма-уй юриш e-qaror.gov.uz 20.01.2022 2 орқали ўтказилган тарғиботлар сони 732 та ҳамда 42 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. Мазкур ўтказилган тарғибот тадбирларида 3027 та буклет ва флаерлар тарқатилди. - туманлар ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш соҳасида: 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида бўлим томонидан маҳаллий давлат ҳокимяти ўрганининг жами 8 та норматив хусусиятга эга бўлган қарори ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди, шундан 3 таси халқ депутатлари туман Кенгаш қарори. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорида адлия органларига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, Янгибозор туман ҳокимлиги томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, қабул қилинган қарорларни расмий нашрларда эълон қилиниши ҳамда расмий веб-сайтга жойлаштирилишининг аҳволи мониторинг қилиниб борилмоқда. - ҳуқуқни кўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида: Бўлим томонидан 2021 йилнинг 4-чораги давомида тумандаги жами 26 та давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш, норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилиб чиқилди. Ўтказилган ўрганишларда давлат органлари ва ташкилотларнинг масъул ходимлар томонидан жами 12021 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида адлия бўлими томонидан тегишли мансабдор шахслар номига 101 та тақдимнома ва 177 та огоҳномалар киритилди. Шундан 48 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди. Айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича бошқа ваколатли органларга 20 та маъмурий таклифлар киритилди. Фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 230 млн 429 минг сўмлик 60 та даъво аризалари киритилди. Мазкур киритилган даъво аризалари судлар томонидан кўриб чиқилиб қаноатлантирилди. Бундан ташқари, бўлим томонидан мансабдор шахслар номига киритилган тақдимномаларга асосан фуқароларга тўланмасдан турган 154 млн 771 минг сўмлик пул маблағлари тўлаб берилди. - инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасида: Бўлимга 2021 йилнинг 4-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 163 та мурожаатлари келиб тушган. Шундан 163 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, 117 таси қаноатлантирилди ва 48 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 4 та мурожаатлар тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди. Мазкур мурожаатларнинг 43 таси жойига чиқиб ўрганилди ҳамда 28 та мурожаатларни кўриб чиқилишида турли ташкилотлардан мутахассислар жалб қилинди. 129 та мурожаатлар шахсий қабул давомида шундан 74 таси сайёр қабул давомида келиб тушган. e-qaror.gov.uz 20.01.2022 3 - давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш соҳасида: Бўлим томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш ишлари доимий равишда олиб борилмоқда. Бундан ташқари, бўлим томонидан 33 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрланиб, виртуал.адлия.уз тизими орқали вилоят адлия бошқармасига юборилди. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 -, 24 - моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Янгибозор тумани Адлия бўлими бошлиғи Қ.Султановнинг Янгибозор туман Адлия бўлими томонидан 2021 йил IV чоракда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Янгибозор туман адлия бўлими (Қ.Султанов)га: - ҳокимлик, тумандаги давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш ва янги қабул қилинган қонунлар бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни электрон тизим орқали қисқа муддатларда етказиш ва қўллаш масалалари бўйича доимий маслаҳатлар бериш ишларини жонлантириш; -ҳар ойда тегишли ташкилотлар билан биргаликда янги қабул қилинган қонун-ҳужжатлар тўғрисида тағрибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида семинар ташкил қилсин. - ҳуқуқий саводсизликка барҳам беришда қишлоқ ва махаллаларда ИИБ, прокуратура, суд органлари билан тузилган режа асосида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш; - ҳокимлик ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилинган қарорлар реестрини мунтазам олиб ўрганиб бориш; - тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича ўрганиб бориш; - аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва махаллаларда шу соҳага оид қонунчиликни тарғиб қилиш, шунингдек фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни чуқур атрофлича текшириб, юзага келган муаммолар бўйича қонунчиликка таклифлар бериш ишлари амалга оширилсин; 3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия (Д.Эркаев) зиммасига юклатилсин.

Скачать файл: 9_-adlija-isobot.pdf [235,64 Kb] (cкачиваний: 7)
Посмотреть онлайн файл: 9_-adlija-isobot.pdf


1-02-2022, 11:19
Sahifaga qaytish