Xorazm viloyati Xalq deputatlari Yangibozor tuman Kengashi / Сектор раҳбарларининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари“ юзасидан ҳисоботи тўғрисида

Сектор раҳбарларининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари“ юзасидан ҳисоботи тўғрисида

Сектор раҳбарларининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари“ юзасидан ҳисоботи тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сонли “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонига асосан “Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаат”ларнинг рўйхатга олиниши ҳамда уларнинг ҳал қилиниши Янгибозор туман хокимлигида доимий назоратга олинган. Янгибозор туман хокимлигига 2021 йилининг 4 чорак давомида 1671 та мурожаат келиб тушган, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 640 тага 27.7 фоизга камайган. Рўйхатга олинган мурожаатларининг 1266 таси ёзма мурожаатлар, 405 таси шахсий ва сайёр қабулларда тушган оғзаки мурожаатлардир. Мурожаатлар таснифланганда уларнинг 22 таси молия ва солиқ, 81 таси банк кредит, 38 таси иш хақи, 22 таси нафақалар, 48 таси моддий ёрдам, 79 таси тадбиркорликни ривожлантириш, 466 таси фермер хўжаликлари масалалари, 35 таси бозор ва савдо соҳаси, 255 таси уй-жой ва ер ажратиш, 28 таси уй-жойларни таъмирлаш, 28 таси ободонлаштириш, 145 таси қурилиш соҳаси, 16 таси транспорт масалалари, 72 таси Халк таълими, 117 таси соғлиқни сақлаш, 5 таси маҳаллалар масаласи, 55 таси оила масаласи, 62 таси Прокуратура, 46 таси Адлия, 48 таси ички ишлар, 12 таси мудофаа, 166 таси бошқа масалалар бўйича рўйхатга олинган. 910 та мурожаат кўриб чиқилиб ижобий ҳал қилинган, 108 та мурожаатга тушунтириш берилган. 1266 та ёзма мурожаатларга ўрганиб чиқилиб ёзма жавоб қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2021 йил 23 июль куни “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари”га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2021 йилнинг январь–июнь ойларида Виртуал ва Халқ қабулхоналарига тушган мурожатларни қайта ўрганиш бўйича топшириқ берилди. Янгибозор туманидан 2021 йилнинг 1 июль кунига Виртуал ва Халқ қабулхоналарига 835 та мурожат тушган бўлиб, рўйхатга олинган жами 835 та мурожаатларнинг 267 таси (32.0 %) ижобий ҳал этилган. Мурожаатлар таснифланганда уларнинг 316 таси (37.8%) моддий ёрдам, нафақа ва алимент, 35 таси (4.2%) коммунал тўловлар, 124 таси (14.8%) бандлик, 37 таси (4.4%) кредит, 28 таси (3.3%) уйжой, 36 таси (4.3%) ер ажратиш, 22 таси (2.6%) тиббий хизмат, 237 таси (28.3 %) бошқа масалалар бўйича бўлган. e-qaror.gov.uz 26.01.2022 2 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2021 йил 23 июль куни “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари”га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида туманда 568 та мурожаат қайта ўрганиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 568 та мурожаат қайта ўрганилиб, 552 таси (97.1 %) ижобий ҳал этилди, 15 тасига (2.6 %) ҳуқуқий маълумот бериш орқали берилди, 1 таси (0.1%) рад қилинди. Ҳал этилган мурожаатларнинг 95 таси (16.7 %) моддий ёрдам, нафақа ва алимент, 15 таси (2.6%) коммунал тўловлар, 42 таси (7.4%) бандлик, 24 таси (4.2%) банк кредит, 17 таси (3.0 %) уй-жой билан таъминлаш, 9 таси (1.6%) ер низолари, 6 таси (1.0%) соғлиқни сақлаш, 6 таси (1.0 %) ичимлик суви, 5 таси (0.9% Суд масалалари, 10 таси (1.8%) Прокуратура, 10 таси (1.8 %) ИИБ фаолиятига тегишли, 327 таси (57.6 %) бошқа масалалар. Аҳоли мурожаатларини қайта ўрганиш жараёнида ижобий ҳал этиш мақсадида 110.0 млн сўм маблағ ажратилиб, шундан моддий ёрдам учун 17.4 млн сўм, даволанишга учун 24.8 млн сўм, уй-жой сотиб олиш учун дастлабки бадал пулини тўлаш учун 37.8 млн сўм, уй-жойини таъмирлаш учун 30.0 млн сўм сарфланди. Фуқаролардан тушган мурожаатлар тегишли соҳа ходимлари билан зарур ҳолларда жойига чиқиб ўрганилиб, муаммоларни ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январь кунги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони талабларини бажариш юзасидан 2021 йил 2 январдан 13 мартгача бўлган муддатда сектор ҳудудидаги хонадонларнинг уйма-уй юриш орқали муаммоларни аниқлаш шунингдек, уйма-уй юриш натижасида жами 1203 та хонадондан 22 тасида 22 та муаммо аниқланган. Аниқланган муаммоларнинг 2 таси бандлик, 5 таси банк кредити, 7 таси суюлтирилган газ баллони масаласи, 1 таси нафақа, 4 таси моддий ёрдам, 3 таси бепул дори-дармон масалалари бўлиб, бугунги кунга қадар уларнинг 22 тасидан 22 таси қаноатлантирилган. Ушбу мурожаатларнинг 147 та мурожаат қаноатлантирилган, 6 тасига тушунтириш берилган. 1-секторда “Ёшлар билан учрашув”лар жадвали тасдиқланган ва баённомалар юритилган. 2021 йил давомида 35 марта учрашувлар ўтказилган бўлиб, учрашувларда жами 174 нафар ёшлар қатнашган бўлиб, шундан 95 нафар фуқародан 68 та оғзаки ва ёзма мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 4 таси назоратга олиниб тегишлилиги бўйича ҳал қилиш учун бошқа ташкилотларга юборилган, 58 та мурожаат қаноатлантирилган, 6 тасига тушунтириш берилган. Туманнинг 2-секторида 9 та маҳалла, яъни “Уйғур” қишлоғининг “Ҳамид Олимжон”, “Ҳайват”, “Шоирлар” ва “Барҳаёт” маҳаллалари, “Оёқдўрман” қишлоғининг “Халқобод”, “Қоратепа”, “Янгиобод” ва “Тозадўрман” маҳаллалари ҳамда Янгибозор шаҳарчасининг “Дўстлик” маҳалласида жами 4862 та хонадонларда 25238 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Хусусан, коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида сектор ҳудудидаги 460 та моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар “Темир дафтар”га киритилиб, уларда яшовчи жами 2162 нафар фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши таъминланди. Хусусан, мазкур хонадонларга 77 та тадбиркорлик субъектлари ҳомий сифатида бириктирилиб, 2661 та ҳолатда 1 млрд. 845 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 1150 та ҳолатда 333.4 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 23 та ҳолатда 13.5 млн. сўмлик пул маблағлари, 74 та ҳолатда 6.8 млн. сўмлик дори-дармон воситалари, 262 та ҳолатда e-qaror.gov.uz 26.01.2022 3 342.3 млн. сўмлик бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, эҳтиёжманд фуқароларни қўшимча даромад манбаалари билан таъминлаш мақсадида 41 нафар ишсиз фуқароларнинг томорқаларига 35-50 кв.метрдан 129.6 млн. сўмлик иссиқхоналар қурилиши, 141 нафарига деҳқончилик билан шуғилланишлари учун 0.2-0.3 сотихдан жами 34.9 гектар ер майдонлари ажратилиши, 19 нафарига 110.4 млн. сўмлик қора мол, 58 нафарига 270.6 млн. сўмлик қўй ва эчкилар, 3 нафарига 2.1 млн. сўмлик қуён, 6 нафарига 9.6 млн. сўмлик парранда, 13 нафарига 34 млн. сўмлик асалари уяси, 9 нафарига 31 млн. сўмлик тикув ва 1 нафарига 4.6 млн. сўмлик бичиш-тикиш машинаси, 13 нафарига 10.6 млн. сўмлик мини печ, 4 нафарига 3.3 млн. сўмлик сўк сиқгич, 4 нафарига 5.2 млн. сўмлик пайвандлагич, 3 нафарига 1.2 млн. сўмлик дазмол, 1 нафарига 0.9 млн. сўмлик ўт ўриш, 1 нафарига 16 млн. сўмлик ғалла ўриш, 1 нафарига 0.5 млн. сўмлик дори сепиш, 1 нафарига 1.2 млн. сўмлик сув чиқариш аппарати, 2 нафарига 1.8 млн. сўмлик темир кескич, 74 нафарига 6.8 млн. сўмлик дори-дармон маҳсулотлари, 1 нафарига 3.7 млн. сўмлик телевизор, 6 нафарига 7.5 млн. сўм нақд пул, 2 нафарига 3.6 млн. сўмлик ногиронлик аравачаси ҳамда 30 нафарининг 1.5 млн. сўмлик коммунал қарздорлиги тўлаб берилиши таъминланди. Бундан ташқари, эҳтиёжманд оилалардаги 487 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича “Йўл харита”лари тайёрланиб, унга кўра жами 168 нафар ишсиз фуқароларнинг (шундан 59 нафари ёшлар, 102 нафари аёллар) доимий бандлиги таъминланиб, 319 нафар ишсиз фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сонли қарорига асосан ўзини-ўзи банд қилиши таъминланди. Хусусан, ишсизларнинг 132 нафари фермер хўжаликларига, 2 нафари саноат, 4 нафари савдо ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига, 3 нафари қурилиш, 3 нафари бюджет ташкилотларига, 6 нафари янги ивестиция лойиҳаларига ва 5 нафари бошқа соҳаларга кафолатланган иш ҳақлари эвазига ишга жойлаштирилди. Шу каби, 2-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган 370 та эҳтиёжманд оилаларга Ўзбекитон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2020 йилдаги ВМФ-346-сонли Фармойишига асосан “Қурбон ҳайити” байрами муносабати билан жами 309 млн. 434 минг сўм миқдорида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан “Темир дафтар”даги 314 та ва унга янгидан киритилган 89 та жами 403 та оилаларга 410 млн. 080 минг сўм миқдорида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.2020 йилдаги ПҚ-4815-сонли Қарорига асосан жами 381 та эҳтиёжманд оилаларда яшовчи 795 нафар 16 ёшга тўлмаган ёшлар учун 397 млн. 500 минг сўм ва 63 нафар ногирон ва боқувчисини йўқотган ёшлар учун 31 млн. 500 минг сўм миқдорида, жами 858 нафар ёшларга 429 млн. сўм миқдорида моддий ёрдамлар тарқатилди. Юқорида кўрсатилган ёрдамлар асосида жами 433 та камбағал оилаларнинг моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли камбағалликдан чиқарилишига эришилди. 2-сектор ҳудудида умумий ёшлар сони 12780 нафарни ташкил этиб, шундан 18-30 ёшгача бўлганлари 4339 нафар (2354 нафар қизлар) ҳисобланади. Хусусан, улардан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар 751 нафарни ташкил этиб, шундан 22 нафари ижтимоий ҳимояга мухтож, ногиронлиги бор ёшлар, 29 нафари ижтимоий муаммоси бор ёшлар ва 2 нафари тарбияси оғир, жиноятчиликка мойиллиги бор ёшлар ҳисобланади. Ушбу “Ёшлар дафтари”га киритилган жами 751 нафар ёшлар янги жорий қилинган “daftar.mehnat.uz” сайтига тўлиқ киритилиб, уларга кўрсатилган ёрдамларни ва бошқа маълумотларни сайтга жойлаш ва янгилаб бориш амалиёти йўлга қўйилган. e-qaror.gov.uz 26.01.2022 4 Бундан ташқари, чет элга ишлаш ёки ўқиш учун чиқиб кетган ёшлар 514 нафарни ташкил этади. Жорий йилнинг 31 декабрь ҳолатига “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларнинг 569 нафарига 113.8 гектар ер майдони, 61 нафарига жами 1 млрд. 480.0 млн. сўм кредит ажратиб берилган бўлса, 16 нафари касб-ҳунарга ўқитилиши, 154 нафарининг бандлиги, 31 нафарининг “1+1” лойиҳаси асосида тадбиркорларга, 9 нафарининг “Устоз – шогирд” анъаналари асосида ҳунармандларга бириктирилиши ва 116 нафарига тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилиши таъминланди. Юқорида кўрсатилган ёрдамлар асосида жами 735 нафар ёшларнинг моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли “Ёшлар дафтари” рўйхатидан чиқарилишига эришилди. 2-сектор ҳудудида умумий аёллар сони 12737 нафарни ташкил этиб, шундан 30 ёшдан юқори бўлганлари 5531 нафар ҳисобланади. Хусусан, улардан “Аёллар дафтари”га киритилган ёшлар 692 нафарни ташкил этиб, шундан 518 нафари ижтимоий ҳимояга мухтож ишсиз, 39 нафари боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, 1 нафари уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган, 2 нафари нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар-жой бўлмаган, 45 нафари тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд, 69 нафари ҳуқуқий ёрдамга муҳтож ва 18 нафари психологик маслаҳатга муҳтож аёллар ҳисобланади. Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига “Аёллар дафтари”га киритилган барча (100 %) ишсиз хотинқизларнинг муаммолари ҳал этилди, хусусан, 231 нафарига 45.4 гектар ер майдони, 68 нафарига жами 619.0 млн. сўм кредит ажратиб берилган бўлса, 60 нафари касб-ҳунарга ўқитилиши, 28 нафарининг томорқаси экиб берилиши, 314 нафарининг бандлиги ва 45 нафарига тиббий, 69 нафарига ҳуқуқий ва 18 нафарига психологик ёрдамлар кўрсатилиши таъминланди. Шунингдек, 39 нафар боқувчисини йўқотган, 48 нафар II гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилган бўлса, 1 нафар уй-жойи таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлнинг турар жойи таъмирлаб берилди. Бундан ташқари, 2 нафар нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар-жой бўлмаган аёлларга оила аъзолари билан бирга ижарага уй берилиб, ижара тўловлари давлат ҳисобидан қоплаб берилиши таъминланди. Юқорида кўрсатилган ёрдамлар асосида жами 627 нафар хотин-қизларнинг моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли “Аёллар дафтари”дан чиқарилишига эришилди. Кейинги хатлов натижасида “Аёллар дафтари”га яна янгидан 429 нафар аёллар киритилиб, жорий йилнинг 31 декабрь ҳолатига барчасининг (100 %) муаммолари ҳал этилди, хусусан, 19 нафарига жами 152.0 млн. сўм кредит ажратиб берилган бўлса, 6 нафари касб-ҳунарга ўқитилиб, 149 нафарининг бандлиги таъминланди ва 55 нафарига тиббий, 59 нафарига ҳуқуқий ва 51 нафарига психологик ёрдамлар кўрсатилди. Ушбу кўрсатилган ёрдамлар асосида жами 419 нафар хотин-қизларнинг моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли “Аёллар дафтари”дан чиқарилишига эришилди. Сектор ҳудудида яшовчи фуқаролар ва ёшларга қулайлик яратиш, уларнинг таклиф ва муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида сайёр қабуллар ва ёшлар билан учрашувлар графиги тасдиқланган. e-qaror.gov.uz 26.01.2022 5 Хусусан, сайёр қабуллар графиги бўйича жорий йилнинг январь-декабрь ойларида 71 та оммавий сайёр қабуллар ўтказилиб, уларда жами 1848 нафар фуқаролар қабул қилинди ва улардан қабул қилинган 400 та оғзаки ва ёзма мурожаатларнинг барчаси секторнинг ўзида ҳал қилиниб, уларнинг 235 таси қаноатлантирилди ва 165 тасига тушунтириш берилди. Бундан ташқари, вилоят прокурори топшириғига бўйича график тасдиқланиб, вилоятнинг 2- сектор раҳбарлари томонидан ҳар куни секторлари ҳудудидаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди. Хусусан, жорий йилнинг 17 сентябрь кунидан 20 октябрь кунига қадар Янгибозор туман прокурори, 2-сектор раҳбари томонидан жами 28 та сайёр қабуллар ташкил этилиб, уларда 229 нафар фуқаролардан 232 тадан ортиқ масалаларда мурожаатлар қабул қилинди. Жумладан, фуқароларни қийнаб келаётган ушбу мурожаатларнинг 69 таси қаноатлантирилиб, 63 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шу каби, жорий йилнинг январь-декабрь ойларида 50 та ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларда жами 1465 нафар ёшлар қабул қилинди ва улардан келиб тушган 35 та оғзаки ва ёзма мурожаатларнинг барчаси секторнинг ўзида ҳал қилиниб, уларнинг 19 таси қаноатлантирилди ва 16 тасига тушунтириш берилди. Ҳукумат қарорлари асосида белгилаб олинган чора-тадбирлар ва ушбу чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилиши 3-сектор фаолиятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда. Қабул қилинган дастурлар доирасида туманда барча соҳаларда белгиланган иқтисодий ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Янгибозор тумани 3-сектор ҳудудидаги жами 6 та (Чўболончи, Олтинкўл, Янгиёп, Юқорибошқир, Навбаҳор ва Жайҳун) маҳаллалар мавжуд бўлиб, ушбу маҳаллалардаги 5093 та оилаларда 18329 нафар аҳоли яшайди (хонадонлар сони 3394 тани ташкил қилади). 3-секторда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Темир дафтар”, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Аёллар дафтари” ва ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича “Ёшлар дафтари” юритилиб келинмоқда. Темир дафтарга киритилган эхтиёжманд оилаларга, эҳтиёжманд оилаларнинг жами 236 тасига (553 млн 632 минг сўмлик) моддий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, 225 тасига (95 млн 316 минг сўмлик) озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда пул маблағлари етказиб берилди, 22 тасига (59 млн сўмлик) бошқа ёрдамлар етказиб берилди. Ҳозирги кунда 236 та кам таъминланган оиладан 218 таси, яъни (92.4 фоизи) Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорига асосан “Темир дафтар”дан чиқарилди ва ҳозирги кун ҳолатига “Темир дафтар” қолган оилалар сони 18 тани ташкил қилади. Жумладан, "Юқорибошқир" маҳалласида 7 та, "Олтинкўл" маҳалласида 4 та, "Чўболончи" маҳалласида 4 та ҳамда "Янгиёп", "Жайҳун" ва "Навбаҳор" махаллаларида 1 тадан оилалар “Темир дафтар”да қолган. Жорий йилда ушбу камбағал оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш учун зарур бўлган манзилли ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда. Эҳтиёжманд оилаларга жорий йилнинг 16 июндан бошлаб хусусий хўжалик юритиши учун 12 дона қорамол, парранда, қўй, куён ва асаларилар беғараз ёрдам сифатида берилди. Шунингдек, 3-секторда “Темир дафтар”га киритилган жами 41 нафар оилага субсидиялар ажратилди. Бундан ташқари Президентимизнинг 56-сонли қарорига асосан, “Янги йил” байрами e-qaror.gov.uz 26.01.2022 6 муносабати билан “Темир дафтар”даги оилаларга 800.000 сўм пул маблағлари ҳамда туман ҳокими томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. 3-сектор иқтисодини ошириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, секторда жами 10778 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар мавжуд эди. Ҳозирги кунга келиб, 9975 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Секторда 642 нафар ишлашни хоҳловчи (ишсизлар) фуқаролар аниқланиб, уларни туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари билан ҳамкорликда банд қилиш чоралари кўрилмоқда. 2021 йилда юридик мақомдаги янгидан ташкил қилинадиган кичик бизнес субъектлари сонини 2020 йилга нисбатан икки баробарга ошириш бўйича йиллик 245 та янгидан тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиш режа қўйилган. Ушбу белгиланган режани бажариш учун ҳар бир маҳалла кесимида туман иқтисодий комплекс ходимлари бириктирилган ҳолда иш ташкил қилиниши натижасида жорий йил январь-сентябрь ойлари учун белгиланган режа 185 та, ҳақиқатда 318 та, ёки 172.0 фоиз қилиб бажарилиши таъминланди. Жумладан 3-секторда жорий йил январь-декабрь ойлари давомида: 3-cекторда 72 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилинди. Туманда “Янги иш ўринлари яратиш дастури”га мувофиқ 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 279 та янги иш ўринлари яратилган иши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда ушбу режа 296 тага режага нисбатан 106 фоизга бажарилиши таъминланди. “Аёллар дафтари”га 3-сектор бўйича 6 маҳалладан 2-босқичда жами 304 нафар хотин-қизлар киритилган. Шундан ишсиз хотин-қизлар 110 нафарни, тадбиркорлик қилиш учун кредит олишда амалий ёрдам сўраганлар сони 2 нафарни, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар сони 13 нафарни, ижтимоий ёрдамга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бор хотин-қизлар 32 нафарни, уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бор хотин-қизлар 2 нафарни, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган аёллар сони 2 нафарни, тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёллар сони 50 нафарни, ҳуқуқий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд аёллар сони 59 нафарни ва психологик маслаҳатга муҳтож аёллар сони 36 нафарни ташкил қилади. Олиб борилган ишлар натижасида 67 нафари ишга жойлаштирилди, 32 нафари ўз-ўзини банд қилди, 15 нафари кредит олди ва 43 нафарига фермер хўжаликлари ҳамда ишлаб чиқариш кооперациялари томонидан ер ажратилиб берилди. Шунга кунга қадар “Аёллар дафтари”га киритилган 304 нафаридан 263 нафарига лозим бўлган ёрдамлар кўрсатилиб, “Аёллар дафтари”дан чиқариш чоралари кўрилди. “Ёшлар дафтари”га 3-сектор бўйича 6 маҳалладан жами 1110 нафар ёшлар киритилган. “Ёшлар дафтари”га киритилган 1110 нафар ёшлардан жами 1088 нафари яъни, 98 фоизи дафтардан чиқарилди. “Ёшлар дафтари”да қолганлар сони 32 нафарни яъни, 2 фоизни ташкил қилмоқда. Ушбу ёшларнинг 125 нафари доимий иш билан таъминланди, 123 нафар ёшлар қонуний миграция орқали бандлиги таъминланди. 31 нафарига тадбиркорлик билан шуғулланиши ҳамда ўзини банд қилиши учун кредит ажратилди, 766 нафарига деҳқончилик билан шуғулланиш учун 0.2 га ер ажратилди, 9 нафар ёшларга эса субсидиялар ажратилди, 23 нафар тўлов контракт асосида таълим олаётган талаба ёшларга контракт пуллари тўлаб берилди. 1 нафарига эса сафарбарлик ҳарбий чақируви резерви учун тўлов пули тўлаб берилди. e-qaror.gov.uz 26.01.2022 7 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда 2- чораги давомида бир қатор ишлар амалга оширилди. Туманнинг 4-секторида 7 та маҳалла, яъни “Бўзқальа” қишлоғининг “Истиқлол”, “Ифтихор”, “Қадрият” маҳаллалари, “Боғолон” қишлоғининг “Мингбоғолон”, “Қиёт”, “Катли” ва “Боғолон” маҳаллалари жами 3818 та хонадонларда 22363 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Хусусан, коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида сектор ҳудудидаги 317 та моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар “Темир дафтар”га киритилиб, уларда яшовчи жами 1511 нафар фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши таъминланди. Хусусан, мазкур хонадонларга 65 та тадбиркорлик субъектлари ҳомий сифатида бириктирилиб, 875 та ҳолатда 866 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 139 та ҳолатда 59.4 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 39 та ҳолатда 14.3 млн. сўмлик пул маблағлари, 25 та ҳолатда 3.6 млн. сўмлик дори-дармон воситалари, 672 та ҳолатда 788.7 млн. сўмлик бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, эҳтиёжманд фуқароларни қўшимча даромад манбаалари билан таъминлаш мақсадида 82 нафарига деҳқончилик билан шуғилланишлари учун 0.2-0.3 сотиҳдан жами 18.5 гектар ер майдонлари ажратилиши, 2 нафарига 36 млн. сўмлик қора мол, 28 нафарига 92.1 млн. сўмлик қўй ва эчкилар, 4 нафарига 14.5 млн. сўмлик инкубатор тухум босиш дастгоҳи, 25 нафарига 3.6 млн. сўмлик дори-дармон маҳсулотлари, 1 нафарига 3.7 млн. сўмлик ижара тўловлари, 1 нафарига 14.5 млн. сўм том қисмини ёпиш учун шифер, 4 нафарига 3.6 млн. сўмлик ногиронлик аравачаси ҳамда 9 нафарининг 1.3 млн. сўмлик коммунал қарздорлиги тўлаб берилиши таъминланди. Бундан ташқари, эҳтиёжманд оилалардаги 370 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича “Йўл харита”лари тайёрланиб, унга кўра жами 175 нафар ишсиз фуқароларнинг доимий бандлиги таъминланиб, 195 нафар ишсиз фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сонли қарорига асосан ўзини-ўзи банд қилиши таъминланди. Хусусан ишсизларнинг 65 нафари фермер хўжаликларига, 5 нафари саноат, 2 нафари савдо ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига, 64 нафари янги такрорий экинга ва 39 нафари бошқа соҳаларга кафолатланган иш ҳақлари эвазига ишга жойлаштирилди. Шу каби, 4-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган 317 та эҳтиёжманд оилаларга Ўзбекитон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2020 йилдаги ВМФ-346-сонли Фармойишига асосан “Қурбон ҳайити” байрами муносабати билан жами 222 млн. 728 минг сўм миқдорида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан “Темир дафтар”даги 272 та оилаларга 285 млн. 513 минг сўм миқдорида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.2020 йилдаги ПҚ-5204-сонли Қарорига асосан жами 54 та эҳтиёжманд оилаларга 47 млн. 500 минг сўм миқдорида моддий ёрдамлар тарқатилди. Юқорида кўрсатилган ёрдамлар асосида жами 294 та камбағал оилаларнинг моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли камбағалликдан чиқарилишига эришилди. Жумаладан, “Темир дафтари”га киритилган 4 нафар фуқароларга инкубатор дастгоҳи олиб берилиши натжасида, фуқароларнинг доимий иш бандлиги таьминланиб, даромад манбаига эга бўлди. e-qaror.gov.uz 26.01.2022 8 Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож 30 та хонадонга 128.1 млн.сўмлик қорамоллар етказиб берилди, ҳамда 13 та хонадонга оилавий даромадларини яхшилаш мақсадида 279.0 млн.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратиб берилди. Бундан ташқари, 4-сектор ҳудудида 18-30 ёшгача бўлганлари 4456 нафар (2259 нафар қизлар) ҳисобланади. Хусусан, улардан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар 1061 нафарни ташкил этади Ушбу “Ёшлар дафтари”га киритилган жами 1061 нафар ёшлар янги жорий қилинган “daftar.mehnat.uz” сайтига тўлиқ киритилиб, уларга кўрсатилган ёрдамларни ва бошқа маълумотларни сайтга жойлаш ва янгилаб бориш амалиёти йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларнинг 508 нафарига 101.9 гектар ер майдони, 16 нафари касб-ҳунарга ўқитилиши, 137 нафарининг бандлиги, 47 нафарининг “1+1” лойиҳаси асосида тадбиркорларга, 6 нафарининг “Устоз–шогирд” анъаналари асосида ҳунармандларга бириктирилиши таъминланди. Юқорида кўрсатилган ёрдамлар асосида жами 1061 нафар ёшларнинг моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли “Ёшлар дафтари” рўйхатидан чиқарилишига эришилди. Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган 7 нафар ёшларимизга ёшлар жамғармаси ҳисобидан ўзини ўзи банд қилиб, инкубатор дастгоҳи олиб берилиши натижасида, 7 нафар ёшларнинг доимий иш бандлиги таьминлаб тадбиркорлик фаолиятига яқиндан ёрдам берилди. Хозирги кунда сектор ходимлари ва ишчи гуруҳ аьзоларнинг ўрганиш натижасига кўра 6 нафар ёшларимизга инкубатор дастгоҳига зарурлиги аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича тегишли ташкилот раҳбарлари билан амалий ёрдам бериш чораси кўрилмоқда. Бундан ташқари 4-сектор ҳудудида аёллар сони 30 ёшдан юқори бўлганлари 3546 нафар ҳисобланади. Хусусан, улардан “Аёллар дафтари”га киритилган ёшлар 631 нафарни ташкил этиб, шундан 349 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз, 23 нафари боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, 2 нафари уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган, 1 нафари нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар-жой бўлмаган, 21 нафари тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд, 159 нафари ҳуқуқий ёрдамга муҳтож ва 30 нафари психологик маслаҳатга муҳтож аёллар ҳисобланади. Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига “Аёллар дафтари”га киритилган барча (100 %) ишсиз хотинқизларнинг муаммолари ҳал этилди, хусусан, 201 нафарига 40.2 гектар ер майдони, 108 нафари касбҳунарга ўқитилиши, 46 нафарининг томорқаси экиб берилиши, 149 нафарининг бандлиги ва 21 нафарига тиббий, 159 нафарига ҳуқуқий ва 30 нафарига психологик ёрдамлар кўрсатилиши таъминланди. Шунингдек, 23 нафар боқувчисини йўқотган, 46 нафар II гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилган бўлса, 2 нафар уй-жойи таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлнинг турар жойи таъмирлаб берилди. Бундан ташқари, 1 нафар нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар-жой бўлмаган аёлларга оила аъзолари билан бирга ижарага уй берилиб, ижара тўловлари давлат ҳисобидан қоплаб берилиши таъминланди. Юқорида кўрсатилган ёрдамлар асосида жами 631 нафар хотин-қизларнинг моддий аҳволи e-qaror.gov.uz 26.01.2022 9 яхшиланганлиги сабабли “Аёллар дафтари”дан чиқарилишига эришилди. Кейинги хатлов натижасида “Аёллар дафтари”га яна янгидан 364 нафар аёллар киритилиб, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига барчасининг (100 %) муаммолари ҳал этилди, хусусан, 7 нафарига кредит ажратиб берилган бўлса, 2 нафари касб-ҳунарга ўқитилиб, 151нафарининг бандлиги таъминланди ва 42 нафарига тиббий, 31 нафарига ҳуқуқий ва 55 нафарига психологик ёрдамлар кўрсатилди. Ушбу кўрсатилган ёрдамлар асосида жами 364 нафар хотин-қизларнинг моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли “Аёллар дафтари”дан чиқарилишига эришилди. Сектор ҳудудида яшовчи фуқаролар ва ёшларга қулайлик яратиш, уларнинг таклиф ва муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида сайёр қабуллар ва ёшлар билан учрашувлар графиги тасдиқланган. Хусусан, сайёр қабуллар графиги бўйича жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 72 та оммавий сайёр қабуллар ўтказилиб, уларда жами 1540 нафар фуқаролар қабул қилинди ва улардан қабул қилинган 141 та оғзаки ва ёзма мурожаатларнинг 8 таси секторнинг ўзида ҳал қилиниб, уларнинг 130 таси қаноатлантирилди ва 17 тасига тушунтириш берилди, қўшимча ўрганиш талаб қилинган 2 та мурожаатлар юзасидан туманннинг тегишли ташкилотларига топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди. Бундан ташқари, ҳар хафта 2 кун сектор ҳудудидаги тадбиркорлик субьектлари билан сайёр қабуллар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олган ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6- , 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Сектор раҳбарларининг туман ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” юзасидан ҳисоботи тўғрисида ҳисоботлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Сектор раҳбарлари (Ў.Курбанов, Ш.Ибрахимов, И.Тажимуратов, Ў.Аширов)га, туман ҳокими ўринбосарлари (Ж.Халметов, Ф.Рўзметова)га, тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда: - рўйхатга киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка, касб-ҳунар ўқитишга жалб қилиш чораларини кўрсин. - секторлар кесимида ишларни тўғри ташкил қилиш, барқарор ва мутаносиб иқтисодий тараққиётни таъминлаш, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш; - янги иш ўринлари яратиш, ишсизликни камайтириш ва меҳнат бозори самарадорлигини таъминлаш; - ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш; - фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлигини ошириш чораларини кўрсин. e-qaror.gov.uz 26.01.2022 10 6. Ушбу қарор Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг расмий веб-сайтида эълон қилсин. 7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг доимий комиссиялари раислари ва сектор раҳбарлари (Ў.Курбанов, Ш.Ибрахимов, И.Тажимуратов, Ў.Аширов) зиммасига юклатилсин.

Скачать файл: 21-sektor-rabarlari.pdf [304,9 Kb] (cкачиваний: 5)
Посмотреть онлайн файл: 21-sektor-rabarlari.pdf

1-02-2022, 11:35
Sahifaga qaytish