Xorazm viloyati Xalq deputatlari Yangibozor tuman Kengashi / Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янгибозор туман Халқ қабулхонаси томонидан 2021 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахслар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янгибозор туман Халқ қабулхонаси томонидан 2021 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахслар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янгибозор туман Халқ қабулхонаси томонидан 2021 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4904-сонли фармони ижросини таъминлаш тўғрисида ҳисоботи ҳақида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сонли “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2019 йил 19 февралдаги ПҚ-4197-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан аҳоли мурожаатларини ҳал этиш, ёшлар бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига йўлланган мурожаатларнинг сони 2020 йил 4-чорагига нисбатан 313 тадан 387 тага ёки 74 тага кўпайган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янгибозор туманидаги Халқ қабулхонасига 2021 йилда жисмоний ва юридик шахслардан жами 387 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, рўйхатга олинган мурожаатлар ойма-ой сарҳисоб қилинганда, жорий йилнинг январь ойида 80 та, февраль ойида 32 та, март ойида 59 та, апрель ойида 50 та, май ойида 45 та, июнь ойида23 та, июль ойида 21 та, август ойида 23 та, сентябрь ойида 7 та, октябрь ойида 13 та, ноябрь ойида 20 та ва декабрь ойида 14 тани ташкил қилган. Рўйхатга олинган жами 387 та мурожаатларнинг 219 таси туман ҳудудидаги ташкилотларига, 37 таси юқори ташкилотларга юборилган бўлиб, қолган 131 таси туман Халқ қабулхонасининг ўзида колдирилган ва мурожаат шу жойнинг ўзида қонуний ҳал этилиб, муаллифларнинг муаммолари ижобий ҳал қилиниб, мурожаатлари тўлиқ қаноатлантирилган. Жорий йилда ҳал этилган жами 387 та мурожаатларнинг 314 таси (81.5 %) қаноатлантирилган, шундан 247 таси ижобий ечимини топган, 67 таси хуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 66 тасига тушунтириш берилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган, 3 таси рад этилган ва 2 таси қолдиқда e-qaror.gov.uz 22.01.2022 2 қолган. Келиб тушган 387 та мурожаатларнинг 267 таси ариза ва 120 таси шикоят мазмунида келиб тушган. Уларнинг 257 таси ёзма ва 130 таси оғзаки шаклда бўлиб, электрон шаклда мурожаатлар бўлмаган. Мурожаатлар таснифланганда уларнинг 11 таси ички ишлар фаолиятига оид, 20 таси прокуратура фаолиятига оид, 3 таси алимент масаласи, 5 таси мажбурий ижро фаолиятига оид, 15 таси соғлиқни сақлаш, 10 таси пенсия ва нафақа, 4 таси мактаб таълими, 20 таси уй-жой, ер билан таъминлашга оид, 96 таси иш билан таъминлашга оид, 4 таси авф этишга оид, 4 таси олий таълим, 13 таси кредит олиш, 4 таси банк-молия масалалари, 51 таси газ, электр, ичимлик сув таъминоти, 2 таси коммунал тўловларни ҳисоблаш, 10 таси йўл қурилиши, 2 таси солиқ тўловлари, 11 таси қурилиш соҳаси, 2 таси тадбиркорлик ҳуқуқларини бузилиши, 2 таси давлат хизмати фаолияти, 17 таси моддий ёрдам олиш ва 80 таси бошқа масалалар бўйича бўлган. Ижро этувчи органлар томонидан мурожаатларни ўз вақтида қонуний ва сифатли ҳал этилиши, туман Халқ қабулхонаси томонидан доимий мониторинг қилиб борилиши натижасида, ҳал этилган 387 та мурожаатларнинг 314 таси яъни (81.5 фоизи) қаноатлантирилишига эришилган, уларнинг орасида узоқ вақтдан буён ҳал этилмасдан ҳамда масъул ижрочи ходимлар томонидан ноқонуний равишда сансалорликка йўл қўйиб келиниши оқибатида ўз ечимини топмай келаётган мурожаатларнинг 131 таси (34.0 %) туман Халқ қабулхонасининг аралашуви билан ижобий ҳал этилган мурожаатлардир. Мурожаатларни аҳолининг яшаш жойи бўйича таҳлил қилганимизда, 2020 йил 4-чорагига нисбатан тумандаги Ширинқўнғирот қишлоғи 27 тадан 50 тага ёки 23 тага, Боғолон қишлоғи 36 тадан 92 тага ёки 56 тага, Қаландардўрман қишлоғи 12 тадан 17 тага ёки 5 тага, Янгибозор шаҳарчаси 22 тадан 35 тага ёки 13 тага, Оёқдўрман қишлоғи 28 тадан 29 тага ёки 1 тага, Бошқирших қишлоғи 17 тадан 38 тага ёки 21 тага, Чўболончи қишлоғи 10 тадан 43 тага ёки 33 тага, Уйғур қишлоғи 10 тадан 32 тага ёки 22 тага, Бўзқалъа қишлоғи 11 тадан 50 тага ёки 39 тага мурожаатлар кўпайганлигини кўришимиз мумкин. Мазкур таҳлилдан кўринадики, мурожаатлар сони асосан моддий ёрдам, уй-жой, иш билан таъминлаш, газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти, пенсия ва нафақа, соғлиқни сақлаш, кредит, ички ишлар фаолияти, қурилиш соҳаси, йўл қурилиши, алимент ундириш масалаларида мурожаатлар сони ҳамон кўплигича қолмоқда. Халқ қабулхоналарига аҳолининг моддий ёрдам масаласида келиб тушган мурожаатларининг кўпайиши сабаблари таҳлил этилганида, Республикамиз ҳудудларида “COVID-19” пандемияси сабабли карантин тартиби жорий қилинганлиги оқибатида аҳолининг вақтинча иш ўрнини йўқотган, кунлик даромаддан айрилган қисми ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кўп фарзандли ва боқувчиси бўлмаган оилаларнинг озиқ-овқат, тиббий ёрдам, дори-дармон таъминотига эҳтиёжи ортиб борганлиги натижасида мурожаатлар сони кўпайди. Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган аксарият мурожаатлар ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам ҳисобига тўғри келмоқда. Шундан келиб чиқиб ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд оилаларнинг ҳайрия ёрдамлари, озиқ-овқат, тиббий ёрдам, дори-дармон таъминоти каби муҳим масалалар билан боғлиқ бўлган мурожаатларни қисқа муддатларда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Туман Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олиб юборилган мурожаатлар бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг ижросини давлат органлари ва бошқарув ташкилотларига чиқиб ўрганиш ўтказилган бўлиб, уларнинг натижаси бўйича ижрочи ташкилотлар томонидан ижро интизомининг бузилишига e-qaror.gov.uz 22.01.2022 3 йўл қўйилганлиги сабабли, раҳбарлар номига 10 та тақдимнома ва 4 та таклифлар киритилган, тақдимномаларнинг кўриб чиқилиши бўйича 33 нафар шахс жавобгарликка тортилган, шундан 30 нафар шахс “Огоҳлантирилган”, 2 нафарига “Ҳайфсан” интизомий жазоси берилган, 1 нафарига нисбатан маъмурий жарима жазоси қўлланилган. Шунингдек, тумандаги барча секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан аҳоли билан мулоқотни узлуксиз давом эттириш, долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш ишларини тизимли равишда амалга ошириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст бўлган ҳар бир қишлоқ, овул, маҳалла, посёлкада, биринчи навбатда, туманнинг энг олис, чекка чегара ҳудудларда уйма-уй юриш орқали сайёр қабуллар ўтказилди. Жорий йилда туман бўйича 222 марта сайёр оммавий қабуллар ўтказилиб, ушбу тадбирларда 934 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилган. Оммавий сайёр қабулларда иштирок этган фуқароларнинг масалалари тингланиб, уларнинг 661 таси ёки 70.7 фоизи оммавий қабул давомида қаноатлантирилган, 243 тасига асосли тушунтириш берилган ва 30 тасини кўриб чиқилиши назоратга олинган. Бундан ташқари, тумандаги сектор раҳбарлари томонидан 2021 йил давомида 174 маротаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилган, сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган учрашувларида 4238 нафар ёшлар қатнашган, ушбу қабулда қатнашган ёшлардан 127 таси 127 та масалада мурожаат қилишган, мурожаат 70 таси ижобий ҳал қилинган, 33 тасига асосли тушунтиришлар берилган ва 24 тасини кўриб чиқилиши назоратга олинган. Шунингдек, секторлар томонидан “COVID-19” пандемияси сабабли карантин тартиби жорий қилинганлиги сабабли жами 27 та Ёшлар учрашувлари ўтказилмасдан қолган. Жумладан 1-сектор 5 та, 2-сектор 12 та ва 3-сектор 11 та Ёшлар билан учрашувлар ўтказилмасдан ёки ўтказилган бўлсада учрашувлар баённомаларини туман Халқ қабулхонасига ўз вақтида тақдим этилмасдан қолганлиги сабабли ҳисоботга кирмасдан қолган. Туман Халқ қабулхонасида рўйхатга олинган ва кўриб чиқилган мурожаатлар секторлар бўйича таҳлили қуйидагича эканлиги аниқланди. 1-секторда яшовчи фуқаролардан туман Халқ қабулхонасига 80 та мурожаат келиб тушган, мурожаатлардан 67 таси (80.0 %) қаноатлантирилган. Жорий йилда 1-сектор раҳбари томонидан 48 марта сайёр оммавий қабуллар ўтказилиб, ушбу тадбирларда 173 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилган. Оммавий сайёр қабулларда иштирок этган фуқароларнинг масалалари тингланиб, уларнинг 150 таси ёки 86.7 фоизи оммавий қабул давомида қаноатлантирилган, 22 тасига асосли тушунтириш берилган ва 1 тасини кўриб чиқилиши назоратга олинган. Бундан ташқари, сектор раҳбари томонидан 2021 йил давомида 45 маротаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилган, сектор раҳбари томонидан ўтказилган учрашувларида 724 нафар ёшлар қатнашган, ушбу қабулда қатнашган ёшлардан 25 та масалада мурожаат қилишган, мурожаат 8 таси ижобий ҳал қилинган, 7 тасига асосли тушунтиришлар берилган ва 10 тасини кўриб чиқилиши назоратга олинган. 2-секторда яшайдиган фуқаролардан туман Халқ қабулхонасига жами 74 та мурожаат келиб тушган. Кўриб чиқилган мурожаатдан 55 таси (75.3 %) қаноатлантирилган. Жорий йилда 2-сектор раҳбари томонидан 70 марта оммавий сайёр қабуллар ўтказилиб, ушбу e-qaror.gov.uz 22.01.2022 4 тадбирларда 1811 нафар фуқаро қатнашган,. Оммавий сайёр қабулларда иштирок этган 464 та фуқаронинг 468 та масалалари тингланиб, уларнинг 189 таси ёки 40.3 фоизи оммавий қабул давомида қаноатлантирилган, 107 тасига асосли тушунтириш берилган ва 172 тасини кўриб чиқилиши назоратга олинган. Бундан ташқари, сектор раҳбари томонидан 2021 йил давомида 38 маротаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилган, сектор раҳбари томонидан ўтказилган учрашувларида 1414 нафар ёшлар қатнашган, ушбу қабулда қатнашган ёшлардан 35 та масалада мурожаат қилишган, мурожаат 17 таси ижобий ҳал қилинган, 9 тасига асосли тушунтиришлар берилган ва 9 тасини кўриб чиқилиши назоратга олинган. 3-сектор ҳудудида яшовчи аҳолидан туман Халқ қабулхонасига 91 та мурожаат келиб тушган. Кўриб чиқилган мурожаатлардан 73 таси (78.7 %) қаноатлантирилган. Жорий йилда 3-сектор раҳбари томонидан 48 марта сайёр оммавий қабуллар ўтказилиб, ушбу тадбирларда 934 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилган. Оммавий сайёр қабулларда иштирок этган фуқароларнинг масалалари тингланиб, уларнинг 661 таси ёки 70.7 фоизи оммавий қабул давомида қаноатлантирилган, 243 тасига асосли тушунтириш берилган ва 30 тасини кўриб чиқилиши назоратга олинган. Бундан ташқари, сектор раҳбари томонидан 2021 йил давомида 40 маротаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилган, сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган учрашувларида 1021 нафар ёшлар қатнашган, ушбу қабулда қатнашган ёшлардан 29 та масалада мурожаат қилишган, мурожаат 22 таси ижобий ҳал қилинган, 3 тасига асосли тушунтиришлар берилган ва 4 тасини кўриб чиқилиши назоратга олинган. 4-секторда яшовчи фуқаролардан туман Халқ қабулхонасига 142 та мурожаат келиб тушган. Кўриб чиқилган мурожаатдан 91 таси (80.0 %) қаноатлантирилган, 70 таси ижобий ҳал қилинган, 21 тасига ҳуқуқий маълумот бериш билан ҳал қилинган, 18 таси бўйича тушунтириш берилган, 2 таси рад этилган ва 3 та мурожаат қолдиқда қолган. Жорий йилда 4-сектор раҳбари томонидан 51 марта сайёр оммавий қабуллар ўтказилиб, ушбу тадбирларда 1107 нафар фуқаро қатнашган. Оммавий сайёр қабулларда мурожаат қилган 107 нафар фуқаронинг 107 та масалалари тингланиб, уларнинг 64 таси ёки 60.0 фоизи оммавий қабул давомида қаноатлантирилган, 28 тасига асосли тушунтириш берилган ва 15 тасини кўриб чиқилиши назоратга олинган. Бундан ташқари, сектор раҳбари томонидан 2021 йил давомида 51 маротаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилган, сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган учрашувларида 1079 нафар ёшлар қатнашган, ушбу қабулда қатнашган ёшлардан 38 та масалада мурожаат қилишган, мурожаат 23 таси ижобий ҳал қилинган, 14 тасига асосли тушунтиришлар берилган ва 1 тасини кўриб чиқилиши назоратга олинган. Ўтган 2020 йилга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига йўлланган мурожаатлар 1-сектор бўйича 70 тадан 80 тага ёки 10 тага кўпайган, 2- сектор бўйича 76 тадан 74 тага ёки 2 тага камайган, 3-сектор бўйича 60 тадан 91 тага ёки 31 тага кўпайган ва 4-сектор бўйича 104 тадан 142 тага ёки 38 тага кўпайган. Мурожаатлар билан ишлаш натижаларини ёритиш борасида, Халқ қабулхоналарини ташкил қилиниши, унинг вазифалари, функциялари, ваколатлари, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш e-qaror.gov.uz 22.01.2022 5 борасида амалга оширилган ишлар ҳақида туман Халқ қабулхонаси томонидан, туман ҳокимлиги нашри “Янгибозор кўзгуси” газетасида 2 та мақола чоп этилган. Шунингдек, туман Халқ қабулхонаси томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритилиши тўлиқ йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даври мабойнида Халқ қабулхонаси иштирокида Хоразм телеканалида 6 маротаба, МТРКни “Ўзбекистон-24” телеканалида 4 маротаба, Хоразм радиоканалида 1 маротаба ва “Ўзбекистон” радиоканалида 2 маротаба эфирга чиқилди. Бундан ташқари туманда аҳоли муаммолари билан ишлаш ва уларни ҳал қилиш юзасидан 86 марта ижтимоий тармоқларда чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида 2021 йил 23 июль куни ўтказилган “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлоқа янгича ташкил этиш чоратадбирлари”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан. 2021 йил 6-ойи мабойнида Халқ қабулхонаси Президент почтаси, Сайёр қабул, Ишонч телефони, Президент Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларни қайта ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш мабойнида туманда 2021 йил 6-ойида келиб тушган жами 835 та мурожаатларнинг 568 таси қайта кўриб чиқилиши белгиланиб, бугунги кунгача шу мурожаатларнинг 100 фоизи 568 таси қайта ўрганиб чиқилди. Қайта ўрганилган мурожааларнинг 97,2 фоизи 552 таси ижобий ҳал қилинган, 15 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Ушбу ҳал қилинган мурожаатларнинг 568 таси натижалари тўлиқ виртуал тизимга киритилган. Мурожаатларни қайта ўрганишда туман Халқ қабулхонаси томонидан сектор раҳбарлари, идора ва ташкилотлари мурожаатларни ўрганиш ва электрон тизимга киритилиши туман штабида кунлик назорат ишлари олиб борилди. Туманда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари, аҳоли пунктларининг замонавий қиёфасини яратиш бўйича тадбирлар доирасида амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиш ва яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Туман Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги 30 та маҳаллаларда сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилот маъсуллари билан ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада туманнинг 2 та маҳалласи “Ҳайват” ва “Гулистон” маҳаллалари “Оғир ҳудуд” деб топилиб. аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган долзарб муаммолар аниқланиб, тегишли дастурларга киритиб, муаммоларини бартараф қилиш юзасидан туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарларига таклифлар киритилди. Натижада туманнинг “Ҳайват” ва “Гулистон” маҳаллалари 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, “Гулистон” маҳалласидаги 10-сон мактаб биноси реконструкция қилинди."Ҳайват" ва "Гулистон" маҳалласида янги “Оилавий поликлиника” қурилиб фойдаланишга топширилди. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 - , 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янгибозор туманидаги Халқ қабулхонаси e-qaror.gov.uz 22.01.2022 6 мудири А.АкмановнингЎзбекистон Республикаси Президентининг Янгибозор туман Халқ қабулхонаси томонидан 2021 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4904-сонли фармони ижросини таъминлаш тўғрисида маърузаси маълумот учун қабул қилинсин. 2. Сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, идора-ташкилот раҳбарларига: - бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартибини аҳолига тушунтириш ишларини ташкил қилиш; - туман ҳокимлигида ижтимоий муҳофазага муҳтож, ногиронлиги мавжуд, ипотека кредитидан фойдаланишга қурби етмайдиган, субсидия олиб билмайдиган, кундалик эҳтиёжидан ортиқча маблағи йўқ, шароити оғир, уй-жойга муҳтож оилаларни рўйхатини шакллантириб, уларни уй-жой билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилиш бўйича навбатини ташкил қилиш; - туман худудида иш ўринларини яратишга кўпроқ эътибор бериш, кўп сонли ишчихизматчилар ишлайдиган корхоналар қуришни йўлга қўйиш, меҳнат ярмаркаларини ҳар ойда ўтказиб унда раҳбарларнинг иштирокини таъминлаш ва фермер хўжаликларига буйруқ асосида ишга қўйиш; - туман маҳаллий бюджет параметрларида фуқароларнинг даволаниши учун маблағлар ажратишни белгилаб, моддий аҳволи қийин бўлган, касалланган ва даволанаётган фуқароларга тиббиёт муассасаларининг хулосаларига кўра даволаниш ва дори-дармон учун моддий ёрдам бериш тартибини ўрнатиш; - қийин шароитга тушиб қолган, уй-жойни таъмирлаш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилганларни алоҳида рўйхат қилиб уларга маҳаллий бюджет ҳисобидан ёрдам бериш чораларини кўриш; - меҳнат қилиш лаёқатини йўқотган шахсларни пенсия билан таъминлаш мақсадида уларни тиббий кўрикдан ўтишида шарт-шароит яратиш ва кўмаклашиш; - мурожаати юзасидан қониқиш ҳосил қилмаган, масаласи тўлиқ ечилмаган фуқаролар билан шахсан биринчи раҳбар суҳбатлашиши ва мамлакатимизда олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар тўғрисида тушунтириш ўтказиб масалани ечими тўғрисида тушунтириш ўтказиши; - идора-ташкилот ва корхоналар ўзларининг ички (чораклик, ярим йиллик ва йиллик) иш режаларини фуқароларнинг (йўлларни асфальт қилиш, электр, табиий газ, ичимлик суви тизимини яхшилаш борасидаги) мурожаатларида кўрсатилган муаммолардан келиб чиққан ҳолда тузиш; - туман режа асосида асфальтланиши аниқ бўлган йўллардагина эски ассфальтни бузиш ва таъмирлаш ишларини бошлаш лозим. - уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларини янги қуриб топширилган кўп қаватли уй-жойларда яшовчи аҳоли ўртасида кенг тушунтириш олиб бориш, ширкатлар фаолиятини яхшилаш чоралари кўриш; - аҳоли гавжум яшайдиган ҳудудларда, кўп қаватли бинолар яқинида янгидан қурилаётган объектлар тўғрисида маълумотларни аҳолига етказиш; e-qaror.gov.uz 22.01.2022 7 3. Сектор раҳбари ва котибларига: -Ўзбекистон Республикаси Президентининг 219 йил 19 фералдаги ПҚ-4197-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари тўғрисида” ги Низомнинг 6-бандига асосланиб, юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф қилиб,оммавий сайёр қабуллар ва Ёшлар учрашувлари қабуллари натижалари бўйича баённомалар ва мурожаат муаллифлари рўйхатлариниўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этилишини ва оммавий сайёр қабул ва ёшлар учрашуви қабуллари баённомаларини жадвалларда кўрсатилган муддатларда туман Халқ қабулхонасига эслатмаларсиз тақдим этиб борилсин. - Сайёр қабуллар ва Ёшлар учрашувлари қабуллари натижалари бўйича баённомалар ва мурожаат муаллифлари рўйхатларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этилишини ва оммавий сайёр қабул ва ёшлар учрашуви қабуллари баённомаларини жадвалларда кўрсатилган муддатларда туман Халқ қабулхонасига вақтида тақдим қилинмаса ўз лавозим мажбуриятларига масъулиятсиз ёндашганлиги учун интизомий чора кўрилиши юзасидан огоҳлантирилсин. 4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия (Д.Эркаев) зиммасига юклатилсин.


Скачать файл: 16_-hal-abulhonasi.pdf [254,24 Kb] (cкачиваний: 1)
Посмотреть онлайн файл: 16_-hal-abulhonasi.pdf




1-02-2022, 11:51
Sahifaga qaytish