Xorazm viloyati Xalq deputatlari Yangibozor tuman Kengashi / Янгибозор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазир Қабулхонасига 2021 йил давомида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши тўғрисида

Янгибозор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазир Қабулхонасига 2021 йил давомида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши тўғрисида

Янгибозор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазир Қабулхонасига 2021 йил давомида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши тўғрисида Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши қайд қиладики, Янгибозор туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718- сонли фармоннинг ижросини таъминлаш бўйича 2021 йил давомида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Қабулхона томонидан хафтанинг хар иш кунида соат 9:00 дан 13:00 гача тадбиркорларнинг мурожаатлари бўйича қабул ташкил қилинган. Тадбиркорларнинг мауммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи “business.gov.uz” ягона интерактив портали фаолият кўрсатиши таъминланмоқда. Жорий 2021 йил давомида жами 156 та тадбиркорлардан 228 та масала бўйича 218 та мурожаатлар келиб тушди, шуларнинг 43 таси Call маркази орқали, 90 таси сектор раҳбарлари билан биргаликда ўтказилган сайёр қабуллар орқали, 2 таси “business.gov.uz” сайти орқали ва 81 таси бевосита туман қабулхонасида қабул қилинган мурожаатлар. Барча мурожаатлар тегишли ташкилотларга жўнатилиб, 228 таси (100%) ўз вақтида кўриб чиқилиб, (шундан, 168 таси (73,7%) қаноатлантирилган, 60 тасига (26,3%) тушунтириш берилган), Келиб тушган мурожаатларнинг 61 таси (26,7%) 30 ёшгача бўлган ёшларга, 38 таси (16,7%) аёлларга тўғри келади. Ёшлар томонидан қилинган мурожаатларнинг 61 тасидан 51 таси (83,6%) ижобий хал қилинган. Мурожаатлар соҳалар кесимида, 58 таси (25.4%) кредит, молия масаласи, 18 таси (7.9%) ер масалалари, 14 таси (6.1%) инфратузилма тармоқларига уланиш масаласи, 8 таси (3.5%) рухсатнома, лицензиялар олиш масаласи, 29 таси (12.7%) Солиқ, Молия масалалари ва қолган 101 таси (44.3%) бошқа масалаларга тўғри келади. Мурожаатлар секторлар кесимида 1-сектор бўйича 54 та масала кўриб чиқилган, шундан 41 таси (75.9%) қаноатлантирилган, 13 таси (24.1%) тушунтириш берилган. 2-сектор бўйича 42 та масала кўриб чиқилган, шундан 35 таси (83.3%) қаноатлантирилган, 7 таси (16.7%) тушунтириш берилган. 3-сектор бўйича 83 та масала кўриб чиқилган, шундан 55 таси (66.3%) қаноатлантирилган, 28 таси (33.7%) тушунтириш берилган. e-qaror.gov.uz 20.01.2022 2 4-сектор бўйича 49 та масала кўриб чиқилган, шундан 37 таси (75.5%) қаноатлантирилган, 12 таси (24.5%) тушунтириш берилган. Мурожаатларнинг даражаси бўйича 130 таси (57.0%) туман даражасида, 62 таси (27,2%) вилоят даражасида, қолган 36 таси (15.8%) Республика даражасидаги масалалардир. Янгибозор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги ва тегишли идора, ташкилотлар билан биргаликда 2021 йил давомида жами 17 та сайёр қабуллар ўтказди, ўтказилган сайёр қабулларда 198 дан ортиқ тадбиркорлар билан учрашилди ва улар томонидан 72 та масалалар кўтарилиб 66 таси (91.7%) ижобий ҳал қилинди, қолган 6 таси (8.3%) ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал қилинди. Туманда сектор рахбарлари томонидан ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва бизнес юритиш учун қулай мухит яратиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда ва бу ҳолат тадбиркорлар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Янгибозор туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли фармони талабларидан келиб чиқиб тадбиркорлар ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек туманда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш юзасидан давлат органлари ва ҳудудий ташкилотлар билан биргаликда ўз фаолиятларини олиб борадилар. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олган ҳолда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 -, 24 - моддасига мувофиқ Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Янгибозор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазир Қабулхонаси мудири П.Махмудовнинг “Янгибозор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазир Қабулхонасига 2021 йил давомида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи (И.Тажимуратов), 4-сектор раҳбари туман ДСИ раҳбари (Ў.Аширов)ларга : - тадбиркорлардан тушган мурожаатларни қаноатлантирилиш масаласи бўйича амалий ишларни кучайтирсин. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Халметов)га: - туман ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларига тегишли фойдаланмасдан бўш турган объектларини ўрганиб, қисқа муддатларда ишга тушириш юзасидан чоралар кўрсинлар. 3. Мазкур қарор халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг интернетдаги расмий вебсайтига жойлаштирилсин. 4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Ф.Искандаров ва Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия раиси



Скачать файл: 12_-bosh-vazir-abulhonasi.pdf [272,88 Kb] (cкачиваний: 3)
Посмотреть онлайн файл: 12_-bosh-vazir-abulhonasi.pdf



1-02-2022, 12:03
Sahifaga qaytish