Voqealar taqvimi
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Ҳудудларда аҳолининг томорқа ва қўшимча томорқа ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар” тўғрисида
30-04-2022, 18:44 Chop etish

Ҳудудларда аҳолининг томорқа ва қўшимча томорқа ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар” тўғрисида

          Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши шуни қайд қиладики, туманда 1482 та хонадонларга 2 минг 774.8 гектар ер майдонлари, шундан 1638 гектари дала томорқаси сифатида ажратилиб берилган. Ушбу ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва қўшимча даромад олиши учун замин яратилади.
            Аҳолига ажратилган 1638 гектар дала томорқа ер майдонларининг 949 гектарига  2021 йилнинг кузида ғалла экилган бўлиб, бугунги кунда ушбу ғалла экилган майдонларни озиқлантириш учун 237.2 тонна  азотли (яъни карбамид) минерал ўғит талаб қилиниши ҳисоб китоб қилиниб, ушбу минерал ўғитлар 4 та секторга бириктирилган “Томорқа хизмати” маъсулияти чекланган жамиятлар томонидан етказиб берилиши йўлга қўйилиб,  шу билан биргаликда озиқлантириш бўйича ишлар бошлаб юборилган. Ушбу ишларнинг боришини Вилоят Кенгаши томонидан бириктирилган вакил ва туман Кенгаши агрономи билан биргаликда маҳалла кесимида  назорат қилиб келинмоқда.
            Шунингдек,  аҳоли томорқаларига эрта баҳорда 2620 гектар эртаки экинлар экилиши режалаштирилган бўлиб, булар 734 гектар сабзавот, 99 гектар полиз, 169 гектар картошка, 41 гектар дуккакли, 1577 гектар бошқа экинлар экилади. Бугунги кунда 2266 гектар экинлар режага нисбатан 86.5 фоиз экилган. Қолган 353 гектар майдонларга ҳам экинлар ўз вақтида экилиши таъминлаш мақсадида ҳар бир маҳаллага туман Кенгаши қошидаги бухгалтерия маркази ходимлари бириктирилиб, марказ ходимлари томонидан экин экилмасдан қолаётган 585 та  ер майдонлари эгаларига 10 кун муддатда ерини экмаса қонунчиликда кўрсатилган жорий йилда ҳисобланган ер солиғининг  3 баробари миқдорида солиқга тортилиши тўғрисидаги огоҳлантириш хатларини берилмоқда. Ушбу огоҳлантириш берилган ер эгалари белгиланган 10 кун муддат ичида томорқа ерини экиб, ободонлаштирмаса туман ҳокимлиги орқали туман солиқ инспекциясига тақдимнома киритилади.
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳузурида  “Деҳқон хўжалиги томорқа хизмат” МЧЖ ташкил қилиниб, Кенгаш маблағлари ҳисобидан 50.0 млн сўм уставига киритилиб, Фарғона вилояти Қува туманидаги кўчатчилик марказидан 3 мингта хар хил турдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари олиб келиниб маҳаллаларга тарқатилди. Шунингдек, 2.5 туп терак кўчатлари олиб келиб тарқатилди.
            Сув таъминоти оғир бўлан "Ширинлар" ҳамда "Гулистон" маҳаллаларидаги аҳоли томорқаларини сув билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сонли қарорига асосан 5 та талабгорлар рўйхати шакллантирилиб, 5 та вертикал қудуқлар қазиш дастурга киритилиб, ушбу қудуқларни талабгор ёки хизмат кўрсатувчи томонидан  қазиш учун 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун қудуқни бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг 70 фоизи бироқ 120 млн сўмдан ошмаган қисмига субсидия ажратилиши белгиланган. Ушбу қудуқлар жорий йилнинг 2-ярмида қазиб ишга туширилиши хамда 150 та аҳоли томорқасига сув етказиб бериши режалаштирилган.
            Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳосилдорликни ошириш, йилига 2-3 мартадан ҳосил олиш, чорва ва парранда боқиш, қуён ва асалари боқиш, интенсив балиқчилик билан шуғулланишни ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари қошидаги жамғарма томонидан аҳолига ажратиладиган кредитлар Oilakredit.uz платформаси орқали ажратилиши белгиланиб, тумандаги банкларга 1 млрд сўмдан ортиқ кредит ресурслари ажратилиши таъминланди. Эндиликда томорқа ер эгалари ушбу платформа орқали белгиланган тартибда ариза бериш орқали 33 млн сўмгача  тумандаги банклардан кредит маблағларини ўзлаштириши мумкин.
            Аҳоли томорқаларига кўрсатиладиган хизматларни кенгайтириш ва улар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ёки маҳсулотларни йиғиб олиб экспорт қилиш, аҳолига экин экиш ва парваришлаш учун керак бўладиган техника, иш қуроллари, минерал ва кимёвий ўғитлар етказиб беришни ташкил қилиш учун туманда “Янгибозор томорқа хизматлари” маъсулияти чекланган жамияти негизида томорқа хизмати кластери ташкил қилиниши режалаштирилган. Ушбу томорқа хизмат кластерини ташкил қилиш орқали “Янгибозор томорқа хизматлари” маъсулияти чекланган жамиятига Кенгаш ҳузуридаги жамғарма томонидан 2.5 млрд сўм кредит ажратилиб, аҳолига 13 турдаги хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилади. Шу билан биргаликда 2021 йил 16 декабрдаги “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-54-сонли қарорига асосан тумандаги маҳаллаларда ташкил қилинган 8 та “Томорқа хизмат” маъсулияти чекланган жамиятларига моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун жами 2 млрд 400 млн сўм,  яъни мини трактор, мотокултиватор, дори пуркагич, инкубатор ва айланма маблағлар учун Кенгаш ҳузуридаги жамғарма томонидан 300 млн сўмгача гаровсиз  кредитлар ажратилади.
            Юқорида келтирилганларни инобатга олган ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Туманда дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш, томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси М.Рахимовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (М.Сапарбаев)га, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (М.Рахимов)га:
- такрорий экинларни экиш учун талаб этиладиган уруғлик ва кўчатларнинг экспортбоп ва ҳосилдор навларини танлаш ҳамда томорқа ер эгаларига тизимли етказиб берилишини йўлга қўйиш;
- аҳоли томорқаларида 3 мартагача ҳосил олиш учун инновацион типдаги иссиқхоналарни барпо этиш ва ундан фойдаланиш бўйича томорқачилар ўртасида кенг тарғибот–ташвиқот ишларини йўлга қўйиш;
- томорқадан самарали фойдаланиб юқори даромад олаётган хонадонлар тажрибасини оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб этиш, хонадонларидаги ва қўшимча томорқаларидан самарасиз фойдаланилаётган хонадон эгалари билан қўшимча тушунтириш ишларини олиб борган ҳолда зарур тавсиялар бериб бориш;
- етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида ички истеъмол бозорларига йил давомида маҳсулотлар етказиб берилишини таъминлаш учун ҳудудларда музлаткичли омборхоналар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш ва қайта ишлаш қувватларини кўпайтириш;
- қайта ишлаш, тайёрлов ва экспорт қилувчи ташкилотлар билан фермер хўжаликлари ўртасида фючерс шартномалар тузилиши ва бўнак маблағлари ажратилиши юзасидан кунлик мониторинг ташкил этиш.
-уйма-уй юриш орқали томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши, шу жумладан ерни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхоналар қуриш, чорва ва паррандаларни кўпайтириш ҳолатини доимий равишда мониторинг қилиб бориш;
- туман ҳудудларида томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланилишини доимий мониторинг қилиб бориш ва “Аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш ва мониторингини юритиш тизими тўғрисида”ги Низом талаблари асосида тўғри фойдаланилаётган хонадонга томорқа ер эгасига солиқ имтиёзини қўллаш юзасидан таклиф ва белгиланган тартиб асосида томорқасидан тўғри фойдаланмаётган хонадонларга ер участкангизга ҳисобланган солиғининг уч баробари миқдорида ундирилиши ҳамда деҳқон хўжалиги билан ер участкасига бўлган ҳуқуқи бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш тизимини кенг йўлга қўйиш вазифаси юклатилсин.
3.   Тумандаги акциядорлик тижорат банкларига:
 Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари аҳолига ажратиладиган кредитлар Oilakredit.uz платформаси орқали кредит олиш истаги бор томорқа эгаларига ўз вақтида кредит олишини таъминласинлар.
4. Ушбу қарор Халқ депутатлари Янгибозор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, сув сўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (У. Нурметов) зиммасига юклатилсин.