Xorazm viloyati Xalq deputatlari Yangibozor tuman Kengashi / Таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Бугун янги ўқув йили бошланиб, барча таълим масканларида  «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остидаги «Биринчи қўнғироқ» тадбирлари ўтказилди. 
Шу муносабат билан  тумандаги 15-сон умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши котибият мудири А.Р.Матякубова  иштирок этди.    
Депутат мактаб жамоасини Ўзбекистон Республикасининг 33 йиллиги байрами ва мактаб жамоаси эришган ютуқлари  ҳамда  янги ўқув йилининг бошланиши билан қутлаб, жорий йилда республикамизда эришилган натижалар, спортчиларимизнинг олимпиадаларда эришган ютуқлари, мактабларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталди. Шунингдек, 1-синф ўқувчиларига ўқув қуроллари тўпламидан иборат "Президент совғаси"ни топширилди.
4-09-2024, 16:20
Sahifaga qaytish